Карим Бензема "Ал Ҳилол" футболчисига айланди

Aslanov Jasurbek
2 фев 2026, 23:56
Франциялик машҳур ҳужумчи Карим Бензема фаолиятини Саудия Арабистонининг бошқа бир гранд клуби — "Ал Ҳилол" сафида давом эттирадиган бўлди.

Бу ҳақда таниқли инсайдер Ягиз Сабунжуоғлу хабар бермоқда.

Трансфер тафсилотлари ва вазият: 

- Томонлар ўзаро бир ярим йиллик шартнома имзолашган.

- Аввалроқ Бензема ўзига таклиф қилинган шартнома шартларидан норози бўлиб, "Ал Иттиҳод" ўйинларида майдонга тушишдан бош тортган эди.

- Ҳатто футболчининг яна Европага қайтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

- Эътиборли жиҳати, "Ал Наср" юлдузи Криштиану Роналду ушбу трансферга қарши чиққани ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди.

Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони давлат инвестиция фонди (PIF) мамлакатнинг тўртта етакчи клуби — "Ал Насср", "Ал Иттиҳод", "Ал Ҳилол" ва "Ал Аҳли"га эгалик қилади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: x.com/yagosabuncuoglu

Сўнгги янгиликлар

Барча ›