

Кубок билан бирга Ўзбекистонга келган жаҳон футболи юлдузи Кристиан Карамбё Хаятт меҳмонхонасидаги матбуот-анжуманида иштирок этди ва Хитойда ўтказилган U23 Осиё чемпионатидаги ғалаба билан Ўзбекистонни табриклади.
"Барчага хайрли кун. Жаҳон чемпионати кубоги Ўзбекистонга келганидан хурсандман. Бизни қарши олган барчага раҳмат айтаман. Шу ўринда U-23 Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё чемпиони бўлгани билан табрикламоқчиман. Ўзбекистон терма жамоаси кейинги Жаҳон чемпионатларида иштирок этишига умид қиламан. Унга омад тилайман".



