UZ

Сўнгги янгиликлар

17:10Владимир Бубанья: "Умид қиламанки, кубокда ҳам "Турон"дан устун келамиз"  0 17:08АПЛ. "Ноттингем Форест" - "Вест Хэм". Асосий таркиблар маълум!  0 16:56"Барселона" Хави мураббийлигида сўнгги 20 йилликдаги энг ёмон натижасини қайд этмоқда  1 16:36Сарри Моуриньюга жавоб қайтарди  0 16:16Хави: "Барселона" яна кучайиши керак"  5 15:49"France Football" Роналдунинг "Олтин тўп" номинацияга киритилганига изох берди  6 15:33Реднапп: "Бу бўйи билан Мартинес АПЛда рақобатбардош бўла олмайди"  5 15:20“Нефтчи" - "Пахтакор". “Ўзбекча класико"нинг ўйин атрофидаги воқеликлари  12 15:15Мбаппе: "Мессининг ўрнида бўлганимда сигарет билан "Олтин тўп"ни олгани чиқардим"  6 14:55Хави: "Барселона"нинг мақсади - совринлар"  5 14:30"Ноттингем Форест" янги мавсум учун 13 ва 14-футболчилари билан шартнома имзолади  1 14:14Гвардиола Холанднинг ўйинига қандай баҳо берди?  4 13:50Икарди А Серия клубига розилик бермади  0 13:28"Брентфорд" 1-таймда "Манчестер Юнайтед"га 4та гол урган учинчи жамоага айланди  5 13:13Артета: "Жезус 4та гол уришни истаганди"  3

"Мураббий учун бир эшик ёпилса, иккинчиси очилади" - "Истиқлол"ни тарк этган Виталий Левченко Championat.asia сайтига интервью берди Янгиликлар

"Мураббий учун бир эшик ёпилса, иккинчиси очилади" - "Истиқлол"ни тарк этган Виталий Левченко Championat.asia сайтига интервью берди

Хабарингиз бор, кеча Тожикистонниг "Истиқлол" жамоаси мураббийлар штабида ўзгариш юз берди.

2020 йилдан бери жамоада фаолият олиб бораётган украиналик мураббий Виталий Левченконинг клуб шартномаси якунланди. Амалда икки томон келишувни узайтирмасликка қарор қилди. Мутахассис мана шу вақт ичида кўзга кўринарли натижаларга эришди, дея оламиз. Унинг қўл остида жамоа кетма-кет уч йил чемпионат олтин медаллари, икки маротаба Суперкубок ва бир маротаба мамлакат кубогида зафар қучди. "Истиқлол" ўз тарихида илк бор ОЧЛда иштирок этди ва гуруҳдан чиқишга  муваффақ бўлди. Хўш, шундай кўрсаткичлардан кейин ҳам у нима учун клуб билан хайрлашди? Абдулазиз Искандаров бу борада Левченкони суҳбатга чорлади ва бир қатор саволларга жавоб олди. 

- Виталий Григоревич келинг дастлаб жамоадан кетишингиз сабабларига атрофлича тўхталсак...

- Суҳбатимиз аввалида "Истиқлол" клуби президенти Шоҳруҳ Саидзодага, мураббийлар штаби ва барча маъмурий ходимларга ажойиб ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдираман. Афсуски, профессионал футболда икки томоннинг ажралиши бўладиган ҳодисадир. Мураббий учун бир эшик ёпилса, иккинчиси очилади. У ҳар доим бундай ҳолатга тайёр туриши керак. Мен эса ўсишни, янада олдинга интилишни истайман. 

Жамоага профессионал даражада қўлимдан келганча кўп нарса бера олдим, деб ўйлайман. Таҳлил қилсангиз, 2021 йилги ОЧЛ мусобақасидаги иштирокимиздан сўнг жамоанинг 13 нафар футболчиси хориж клублари билан шартнома имзолади. Шунингдек Осиёда ҳали ҳеч ким танимаган икки нафар ёш футболчи Эрон гранди "Персиполис" клуби сафига бориб қўшилди. Ануш Мабатшоев ва Далер Имомназаровлар миллий терма жамоага жалб қилинди. Бу менинг штабим самарали ва тизмли ишлаганидан далолат беради.

- Демак 3 йиллик фаолиятингиздан қониқиш ҳосил қилдингиз?

- Менинг ишимга журналистлар, мутахассислар ва мен билан ишлаган футболчилар баҳо бериши керак. Эътибор берсангиз, тарихда илк бор "Истиқлол"ни ОЧЛга олиб чиқдик, "ўлим" гуруҳидан чиқишга муваффақ бўлдик.  Агарда рақибларимиз билан солиштирадиган бўлсак, бюджетимиз, таркибимиз катта фарқ қилишини кўриш мумкин. Умуман олганда максимал натижа кўрсатишга ҳаракат қилдик. Бу мавсумда ҳам таркибдаги Йўқотишлар билан муносиб ўйнадик. 

- Балки клуб талабларингизни бажармагандир?

- Топ футболчиларни таклиф қилиш учун пулимиз кўп эмасди. Икки ойда яхши жамоа тузиб "Ал Ҳилол" каби жамоаларни мағлубиятга учратиш қийин. Дейлик "Пахтакор" билан солиштирадиган бўлсак, биз молиявий жиҳатдан улардан ҳам пастдамиз. Буни тушуниш лозим. 

- Тожикистонда ишлашнинг қандай қийинчиликларини кўрдингиз?

- Қийинчиликлари ҳақида гапирмоқчи эмасман. Чунки мураббийда доим қандайдир муаммолар учраб туради. Муҳими "Истиқлол" эндиликда янги даражага чиқди. Футболчилар ўсишни бошлади. Бунга юқоридаги мисолларни келтиришим мумкин. 

- Билишимча, жамоадан ўтган йили кетишингиз ҳам мумкин эди. Халқаро майдондаги муваффақиятдан сўнг олдингизда бир қатор хориж клубларидан таклифлар бўлган...

- Ҳа, жамоадан кетишим эҳтимоли йўқ эмасди. Бироқ бундай ишга қўл урмадим. Акс ҳолда мухлислар мени кемани қийин вазиятда ташлаб қочадиган "каламуш"га қиёслашлари ҳеч гапмас. Таркибимиз кучсизланди. Лекин билингки, чўкаётган кемани фақатгина капитан охири бўлиб тарк этади. Орада Қатарнинг "Ал Спайр" ёшлар жамоасини бошқариш таклифига рад жавобини бердим. Боиси "Истиқлол" билан келишувим бор эди. 

- "Турон" ҳам қизиқиш билдирганди...

- Бу борадаги позициямни аввал айтгандим. "Истиқлол"ни мураккаб паллада ташлаб кетганим йўқ. 

- Ўзбекистон чемпионатини кузатиб боряпсизми? Турнир жадвалининг юқори ва қуйи ўриндаги жамоалар ҳақида фикрингиз қандай?

- Ҳа, Ўзбекистон Суперлигасини кузатиб бормоқдаман. Турнир жадвалида жамоалар зич жойлашган. Битта ғалаба орқали юқорига чиқиш ёки аксинча мағлубият билан пастга тушиш мумкин. Жамоалар курашдан тўхтаб қолмаса, кучли интрига йил охирига қадар давом этади. "Динамо" ва "Нефтчи" клублари яхши молиявий ҳолатга эга бўлишига қарамай пастда юришибди. Бу албатта ажабланарли. Лекин мазкур масалада клуб раҳбарлари батафсил жавоб бергани маъқул.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +6   

Фикрлар

+6   
28 июн 20:42:31
mamunur
NASAF N 1 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
НАСАФГА КЕРАКЛИ ЖУДА МОС МУРАББИЙ.ОЛИБ КЕЛИШ КЕРАК.БЕРДИЕВ БИЛАН ХЕЧ КАЧОН ЧЕМПИОН БУЛОЛМАЙДИ.ВНИМАТЕЛНОДАН БОШКА НАРСА ЙУК УНДА
Бердиевга ҳеч бўлмаганда 3,4 нафар чемпионлик руҳи бор ва даражаси юқори ўйинчиларни олиб бериш керак ва шундан кейин баҳо берсак бўлади.
Лекин Насафни шу даражада ушлаб туриши ва олиб юришини ўзиям уни даражасини билдириб турипти.
Ҳозирда айрим бюджети катта клублар ҳам Насафга ҳавас қилишлари сир эмас.
+4   
28 июн 18:54:37
Nazarov Sodiq
Яхши тренер бўлганида Тожиклар уни ТЖга қўйган бўларди ёки Истиқлол ўзида олиб қоларди . Бердиев ўрнига келсин деётганлар адашманг
+3   
28 июн 18:21:45
Бафо Нарзуллаев
Умуман олганда, кушнилар хафа булишмасину..Тожикистонда 1-2 клубни хисобламаганда футбол даражаси паст..Бу мураббий хам Тахминан..ЛУШАН , Кумыков, Шипелев даражасидаги мураббий..Эхтимол бирор клубга келиб, нимагадир эришиши мумкин..лекин куп нарса ажратиладиган маблагга боглик...
+2   
28 июн 18:56:35
MuxammadMuso
Nazarov Sodiq фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Яхши тренер бўлганида Тожиклар уни ТЖга қўйган бўларди ёки Истиқлол ўзида олиб қоларди . Бердиев ўрнига келсин деётганлар адашманг
Жуда тугри. Зур булса Истиклол олиб колар эди.
+2   
28 июн 18:19:29
MuxammadMuso
Бабаянни урнига олиш керак.
+2   
28 июн 17:57:49
Шухрат Эргашев
Характер хам мухим урин тутади, адашмасам характерида минус томони купрокми дейман. Мураббийлик салохияти яхширок булса хам.
+2   
28 июн 17:47:56
MuxammadMuso
Узбекистонга сенинг керагинг йук. Зур булсанг ишлаётган жамоанг куйиб юбормас эди.
+2   
28 июн 17:45:11
Guardiola
Paxtakorga mos murabbiy
+1   
28 июн 19:50:24
Soccerland777
Динамо уни Самарқандга опкелса зўр бўларди. Шипиловдан яхшироқ
+1   
28 июн 18:51:35
STERILOK
Бафо Нарзуллаев фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Умуман олганда, кушнилар хафа булишмасину..Тожикистонда 1-2 клубни хисобламаганда футбол даражаси паст..Бу мураббий хам Тахминан..ЛУШАН , Кумыков, Шипелев даражасидаги мураббий..Эхтимол бирор клубга келиб, нимагадир эришиши мумкин..лекин куп нарса ажратиладиган маблагга боглик...
тожик чемпионати савияси пастлиги рост,нари булса бизи про лигамизи савиясичалик десам адашмасам керак,сиз санаб утган мурабийлар номи чиқмаган футболчилар билан ОЧЛдаям бирор каромат курсатишига ишонасизми? ман ишонмаймай,бу мурабий ҳеч ким танимайдиган тожик болла билан кимсан ал ҳилолниям жойини курсатиб қуйган эди,узимизи қосимов бошчилигидаги АГМКниям роса қийнаб қуйганди,сиз санаб утган мурабийларни қулига номдор футболчиларни топшириб қуйишсаям лещенка жамоасини курсатган уйини ОЧЛда курсата олишмаса керак
+1   
28 июн 18:04:20
STERILOK
қуйиб юбориш юбормаслика турли сабаблар булиши мумкин,масалан тожик ледир кулибини молиявий аҳволи оғирлашган булишиям мумкин мурабийга шантнома курсатилган пулни тулаш жамоага оғирлик қилиб қолган булишиям мумкин ёки бу одам озми купми уз ишини осиёга курсата олди шартномаси тугаган булса шу сабабли узини кучлироқ чемпионатда синаб куришга қарор қилган булишиям мумкинку,купчилик мутахасислар бир жойда қотиб туришни унча хушлашмайди поғонама поғона булсада юқорилашни мақсад қилишади
+1   
28 июн 17:53:48
STERILOK
шу мурабийни узимизи биронта жамоамиз ишга олса уша жамоани кетмони точна учади
   
29 июн 06:11:43
Izzatillo89!
Истиқлол купро тожик президентини ўглини шарофати билан чиққан гурухдан. Ташқаридан бошқарилган ўйинлар
   
28 июн 22:06:44
Bu shunchaki o'yin
Nasafga trener qilayotganlarga. Bu trenerni Istiqlolda qurgan o'yini Nasafning shuncha yillardan beri ko‘rsatayotgan o‘yin falsafasiga mos tushadimi?
   
28 июн 21:30:51
Тўлқин Хайит
Ўзбекистон клубларида ишлаш нияти борга ўхшайди, келса ёмон бўлмайди Қосимов, Бердиев, Боқоев, Кападзе сингари мураббийларимизга рақобатчи пайдо бўларди суперлига яна ҳам кучаяр эди. Нимадир қилишига ишонаман шароитини қилиб беришса.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика