Капелло Неймарнинг "Манчестер Сити"га қарши ўйиндаги ҳаракатини баҳолади
05 май 2021 23:25
Янгиликлар
Капелло Неймарнинг "Манчестер Сити"га қарши ўйиндаги ҳаракатини баҳолади
Таниқли мураббий Фабио Капелло бразилиялик ҳужумчининг Чемпионлар Лигаси 1/2 финали доирасидаги "Манчестер Сити" билан ўйиндаги иштироки бўйича фикрини билдирди.

"Мен Неймардан ўзига хос нимадир кўрсатишини кутган эдим. У янада қатъиятлироқ ҳаракат қилади деб ўйлагандим. Аммо бунинг ўрнига жуда кўп кераксиз зарбаларни амалга оширди ва жамоанинг етакчиси бўла олмади. Етакчи жамоани ғалаба томон етаклайди, у эса роса кўп гапирди", – деди Капелло.
29 ёшли Неймар ушбу мавсумда ПСЖ таркибида барча турнирларда 27 учрашув ўтказиб, 15 та гол урди ва 10 та голга узатма берди. Унинг клуб билан шартномаси 2022 йилнинг ёзигача амал қилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар