Капелло: "Бавария" футболчилари Анчелотти кетишини исташган"

Aslanov Jasurbek
26 дек 2017
Машҳур мутахассис Фабио Капелло Карло Анчелотти нега "Бавария" бош мураббийлигидан кетиб, бунда футболчиларни айблагани ҳақида фикр билдирди.

"Кўпчилик ҳозир Хайнкес "Бавария"даги вазиятни ўзгартириш учун нима қилди деб савол беришмоқда. Ҳаммаси футболчиларга боғлиқ эди. Улар Карло билан жанжаллашиб, унинг кетишини исташган" - дейди Капелло.

"Бавария" Юпп Хайнкес қўл остида 10та учрашувнинг 9тасида ғалабага эришди ва бир марта мағлубиятга учрашди.

Бундеслига турнир жадвали ва тўпурарлари билан танишинг.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal