

Аввалроқ франциялик футболчи "Ал Иттиҳод" билан шартнома тузиши, бу борада келишувга эришилгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Аммо Foot Mercato нашри хабарига кўра, ҳали якуний қарорга келинмаган.
Футболчининг агенти учта клуб билан музокара ўтказмоқда - "Ал Иттиҳод", "Ал Насср" ва "Ал Ҳилол".
Канте 2016 йилдан буён "Челси" сафида тўп тепади. 30 июнь куни унинг клуб билан амалдаги шартномаси ўз якунига етади.



