

Манбага кўра, 25 ёшли грузиялик футболчини Париж клубида асосий ўйинчилардан бири сифатида кўришмоқда ва уни таркибда сақлаб қолишмоқчи.
Аввалроқ, "Арсенал" 2026 йилнинг ёзида футболчининг трансферини кўриб чиқаётгани хабар қилинганди.
Кварацхелия ПСЖ сафида 2025 йилнинг январидан буён ўйнаб келмоқда. Унинг клуб билан шартномаси 2029 йилнинг июнь ойи охиригача мўлжалланган. Transfermarkt портали унинг нархини 90 миллион еврога баҳоламоқда. Бу мавсумда вингер барча мусобақаларда 37 та ўйин ўтказиб, 12 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.



