

Мендеш "Манчестер Сити"нинг Канселуни 20 млн еврога қўйиб юборишига эришмоқчи, сабаби "Барселона" ҳозирги иқтисодий вазиятда бундан кўп тўлай олмайди. Шунингдек, португалиялик ҳимоячининг ижарасини узайтириш варианти ҳам кўриб чиқилади.
Қайд этилишича, Канселунинг ўзи ҳар қандай ҳолатда ҳам "Барселона"да қолишни хоҳламоқда.
Португал жорий мавсум барча мусобақаларда 32та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 4та ассист қайд этди. Унинг инглиз клуби билан битими 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.



