

"Барчамиз Хавини қўллаб-қувватлаймиз. ОАВда айтилаётган барча гапларни унутинг. Мен сизларга ҳақиқатни айтаман. Хави — афсона. У доим жамоа ва клуб учун яхши бўладиган нарсаларни излайди. У билан ишлаш жуда ёқимли", — дейди Канселу.
Эслатиб ўтамиз, Каталония клуби сўнгги ўйинда Испания чемпионати 17-тур доирасида "Валенсия" (1:1)ни мағлуб эта олмади. Бу барча турнирларда "кўк-анорранглилар"нинг учта ғалабасиз серияси дегани.
"Барселона" айни дамда 35 очко жамғарган ҳолда Ла Лигада учинчи ўринни эгаллаб турибди.



