

Португалиялик футболчи ҳозирда ижара асосида "Бавария"да ўйнамоқда. Мюнхен клуби истаса, уни 70 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга.
Нашрнинг ёзишича, мюнхенликлар раҳбарияти футболчининг ҳуқуқини "шаҳарликлар"дан сотиб олмоқчи эмас. Қайтганидан кейин "Манчестер Сити" португалияликни бошқа клубга сотишни режалаштирмоқда.
28 ёшли ўйинчи жорий мавсум "Бавария" таркибида 4 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли пас узатди.



