UZ

Сўнгги янгиликлар

18:25Энцо Фернандес: "Менинг орзуим — Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқиш"  0 17:58Про лига. 1-тур ўйинлари саналари маълум  0 17:27АПЛ клуби “Ювентус" ҳужумчисини трансфер қилишга тайёр  1 16:49Гвардиола дисквалификация туфайли иккита ўйинни ўтказиб юборади  2 16:13"Супер олтин тўп" 2029 йилда топширилиши мумкин  14 15:44Футболнинг нони қаттиқ  3 15:21"Футбол олами". Маош йўқми? Ўйнамаймиз!   0 15:18Мирзаев, Мўминжонов, Ортиқов, Қиличев... "Металлург" раҳбарияти ва мураббийлар штаби таништирилди  1 15:06"Машъал" – "Қизилқум" учрашуви Ғузорда ўтказилмайди  2 14:34Эмери "Астон Вилла"дан кетиши мумкин  6 13:41Натан Аке "Барселона"га ўтиши мумкин  6 13:07Тиагу Мотта "Тоттенхэм"ни бошқариши мумкин  2 12:28"Бавария" ва "Интер" Германия терма жамоаси вингерига даъвогарлик қилмоқда  0 11:28МЮ хавбек Таверньени ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 10:46Суперлига. 3-тур ҳакамлари маълум. Марказий учрашувларни кимлар бошқариб боради?  13

Каннаваро: "ВАР протоколини ҳозироқ ўзгартириш лозим - хатолар чемпионат натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин" Янгиликлар

Каннаваро: "ВАР протоколини ҳозироқ ўзгартириш лозим - хатолар чемпионат натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин"

Фабио Каннаваро Бастонини терма жамоадан четлатиш кераклигига қарши.

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи, Италия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Фабио Каннаваро "Интер" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйиндаги ҳакамлик можароси ҳақида фикр билдирди.

А Сериянинг 25-турида "Интер" жамоаси 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. 42-дақиқада туринликлар ҳимоячиси Пер Калулу Фабио Миреттининг ноаниқ узатмасидан сўнг Алессандро Бастонининг оёғига зарба беришига сал қолди. "Нерадзурри" футболчиси контакт бўлганини симуляция қилиб, майдонга йиқилди, бош ҳакам Федерико Ла Пенна эса "Ювентус" ҳимоячисига иккинчи сариқ карточкани кўрсатди. Симуляция қилган Бастони рақибининг ўйиндан четлатилганини кўриб, қувончини яширмади.

"Бастонини терма жамоадан четлатиш керакми? Нима учун у ўша ерга бормаслиги керак? Бундай ҳолатлар доим бўлган ва бўлади, футболнинг бир қисми бу. Бундай эпизодларни текшириш учун имкониятлар бор. Лекин ВАР протоколи бунга йўл қўймайди.

ВАР мавжуд экан, ким хато қилганидан қатъи назар, ундан фойдаланиш шарт. Агар жорий этилиши йиллар давомида кутилган восита бўлса, ундан ҳар доим фойдаланиш керак.

Биз протоколни келгуси йили эмас, айнан ҳозир ўзгартиришимиз лозим, чунки чемпионат натижаларига таъсир қилиши мумкин бўлган хатолар туфайли ўйинлар бузилаётгани ачинарли ҳолат," - деди Каннаваро.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

+1   
17 фев 21:16:25
Kane 010 Kane 010
Bastoni ami-i yegan o'yinchi ekan
   
18 фев 00:21:41
Hilol
Бастони=Интер
   
17 фев 21:09:27
Романтик
Туғри атибди
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика