Камолиддин Тожиев, Жасур Ҳасанов ва Даврон Каримқулов 2тадан ўйинга дисквалификация қилинди

Narzulla Saydullayev
4 ноя 2014, 10:49
Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Олий Лига
«Динамо»га қарши Олий Лига 24-тур учрашувида тажовузкор хулқи учун майдондан четлатилган «Локомотив» ярим ҳимоячиси Жасур Ҳасанов 2та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.

«Пахтакор»га қарши 24-тур учрашувида тажовузкор хулқи учун майдондан четлатилган «Металлург» ярим ҳимоячиси Даврон Каримқулов 2та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.

«Металлург»га қарши 24-тур учрашувида ҳакам шаънига номаъқул фикрлар билдиргани учун майдондан четлатилган «Пахтакор» ҳимоячиси Камолиддин Тожиев 2та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.

Биринчи Лига
Иккинчи босқич 14-тур учрашувида номаъқул имо-ишораси учун майдондан четлатилган «Хоразм» ҳимоячиси Марат Ҳошимов 2014 йилги мавсум охиригача дисквалификация қилинди.

Иккинчи босқич 15-тур учрашувида тажовузкор хулқи учун майдондан четлатилган «Шўртан» ярим ҳимоячиси Ботир Қодирқулов 2та ўйинга дисквалификация қилинди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pfl.uz