Камолиддин Тожиев: "Натижа муҳим эмас, ёшларни синаб олдик. Таркибимиз 90 фоизга тайёр"

Iskandarov Abdulaziz
2 фев 2026, 10:45
"Пахтакор" жамоаси янги мавсумга тайёргарлик доирасидан ўрин олган биринчи хориж йиғинини якунлаб, қисқа танаффусга чиқди.

Сўнгги ўйиндан кейин Комолиддин Тожиев клуб матбуот хизматига қисқача интервью берди.

"Йиғин яхши ўтди. Натижа муҳим эмас, ёшларни синаб олдик. Учта ўйинда барчани бирдек ўйнатдик. Беш кунлик таътилга чиқдик. Терма жамоадаги футболчилар қайтишади. Таркибимиз 90% га тайёр. Фламарион ва Бўриев тез кунларда сафга қайтишади. Абдумажидов сўнгги ўйинда 10 дақиқа майдонга чиқди. Бу мени қувонтирди. Ҳамралиевнинг ҳам ҳолати кўнгилдагидек", - дейди "шерлар" устози.

Маълумот учун, "Пахтакор"нинг Анталиядаги иккинчи йиғини 4-17 февраль кунлари бўлиб ўтади. Унда 6 назорат ўйини ўтказилиши режалаштирилган.


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia