

“Ўйинни яхши бошладик ва тезкор иккита гол урдик. Кейин эса хотиржамликка берилиб, хатоларимиз эвазига иккита тўп ўтказдик. Биринчи бўлим қизиқарли бўлди. Иккинчи бўлимдаги пенальти бурилиш нуқтаси бўлди. Кейин тўртинчи голни урдик ва ғалабага эришдик. Бугун ёмон ўйин кўрсатмадик. Шогирдларим ҳам борини бериб ўйнашди", - деди Камолиддин Тожиев.
– Бугун номинал ҳужумчилар захирада қолдирилди, балки кейинги "Бухоро" билан бўладиган ўйинга қандайдир тактикани синаб кўрдингизми?
– Йўқ, ўйинга шунақа тайёрландик, буни ҳеч ким кутмаган эди. Самара берди. Худо хоҳласа, кейинги ўйинга тайёрланамиз.
– Таҳсиннинг жисмоний ҳолати қай даражада?
– Унинг жисмоний ҳолати яхши. Лекин у ҳали ҳамон жаҳон чемпионати йўлланмасини нишонлаётган эди.
– Иккинчи бўлимда ўйинчи алмаштиришга кеч қолмадингизми? Олдинги ўйинда ҳам ўйинчи алмаштиришга шошмагансиз.
– Ўйинчи алмаштириш учун қаердадир пасайиш бўлиши керак, кимдир у ёки бу жойни бўшатиши керак. Лекин ҳамма ўз жойида хатосиз ўйнаётгани учун шошмадик. Шошилинч қарорлар ўйинни бузиб қўйишга сабаб бўлиши ҳам мумкин.
– 2:0 бўлгандан кейин "Динамо" хавфли ҳужумларга ўтди ва иккита гол урди. Ўша 10 дақиқа ичида нималар бўлди?
– Озгина хотиржамликка берилдик. Ўзимиз тўпни йўқотиб, иккита бирга-бир вазиятга чиқиб кетишига замин яратдик.




