UZ

Сўнгги янгиликлар

10:00Стивен Жеррард Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  1 09:32"Реал" Винисиусга нарх қўйди  5 09:07Лионель Месси: "Умид қиламанки, қачондир қайтаман"  1 08:41Италия МТЖ собиқ мураббийи "Ал Садд" бош мураббийи бўлади (Фабрицио Романо)  2 08:16Футзал. Бугун бронза учун майдонга тушамиз  0 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёнинг иккита жамоаси плей-оффда. Кечаги кун натижалари билан танишинг  1 07:18U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун бизни гуруҳдаги ҳал қилувчи учрашув кутиб турибди  12 01:19МЛС клублари лигага Неймар келишини хоҳлашмаяпти, улар бразилияликни "бош оғриғи" сифатида кўришмоқда  3 00:46Родриго “Реал”даги ролидан тобора норози бўлмоқда ва январда клубни тарк этиши мумкин  0 00:15Туркияда 1000 дан ортиқ футболчи қимор можароси сабабли четлатилди. Рўйхатда "Галатасарой" ва "Бешиктош" ўйинчилари ҳам бор  5 23:35Суперлига. "Сурхон" – "Шўртан" 1:0  0 23:24Ўзбекистон терма жамоасининг Дубайдаги машғулоти  2 22:57 8 та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаётган "Аталанта" Юрични ишдан бўшатди  3 22:04Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг расмий машғулоти  5 21:15Февзи Давлетов: "Рустам Турдимуродов жамоада қоладими? Тўғриси, бу саволга жавоб бериш мен учун қийин"  11

Камолиддин Тожиев: "Ҳаводан узатилган тўп дарвозамизга кириб кетди. Бугун бизнинг кунимиз эмас экан" Янгиликлар

Камолиддин Тожиев: "Ҳаводан узатилган тўп дарвозамизга кириб кетди. Бугун бизнинг кунимиз эмас экан"

Элит ОЧЛ тўртинчи туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Ал Райян" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Камолиддин Тожиев мағлубият ҳақида фикр билдирди.

"Биринчи бўлим тўлиқ устунлигимиз остида ўтди. Яққол 3-4та голли вазиятлар яратдик. Иккинчи таймда эса нима бўлганини билмайман, тўғриси. Футболчилар кийиниш хонасида қолиб кетишгандир балки. Голни ҳам ўзингиз кўрдингиз, ҳаводан узатилган пас голга айланиб кетди", - дейди Камолиддин Тожиев бугунги баҳс ҳақида.

- "Пахтакор" бугун кўпроқ устунлик қилди дедингиз. "Ал Райян" жамоаси бугунги учрашувда жамоангиздан қайсидир жабҳада устунроқ бўла олдими? "Райян" "Пахтакор" яхшироқ кўриндими?

- Устунлик тўлиқ биз томонда бўлди. Узоқдан оширилган пас тасодифан голга айланиб кетди. "Райян" ушбу вазиятдан бошқа дарвозамиз томон зарба бермади. Шунчаки омадимиз келмади деб ўйлайман.

- Танаффусдан сўнг "Пахтакор" ўйинида пасайиш кузатилди. Жамоа биринчи бўлимдагидек ўйнай олмади. Иккинчи бўлимдаги ўйин сифатининг пасайишига нима сабаб бўлди?

- Биз ҳар 3-4 кунда ўйин ўтказмоқдамиз. Бу ўз сўзини айтмоқда. Жисмоний ҳолатимиз сабабли бўлиши мумкин.

- Кеча "Ал Райян" жамоасининг ҳужум чизиғи кучли эканлигини айтдингиз. "Ал Райян" тажрибали легионерларига эга бўлишига қарамай, ўта кучли футбол намойиш этмади. Қатар жамоаси сиз кутгандек ўйин намойиш эта олдими? Рақиб бўйича кутилмаларингиз оқландими?

- Рақиб биз кутгандек ўйин кўрсата олмади. Биз беш нафар ҳимоячи билан ҳам кўп ҳужум қилдик ва кўп вазиятлар ярата олдик. "Райян" кўпроқ ҳимояланиш билан овора бўлди.

- Бугунги мағлубиятдан "Пахтакор"нинг кейинги босқичга чиқиш имкониятлари кескин пасайиб кетмадими?

- Ўзингиз кўрибсиз, мусобақа жуда рақобатдош. Барча жамоалар очко йўқотишмоқда. Мусобақа жадвалидаги юқоридаги жамоалар ҳам очко йўқотмоқда.

- "Пахтакор" биринчи бўлимнинг ўзидаёқ 3та гол уриши мумкин. Бундай ёмон реализациянинг сабаби нимада?

- Бу футбол. Тўп дарвозага умуман кирмади. Рақибнинг ҳаводан узатилган тўпи эса дарвозамизга кириб кетди. Бугун бизнинг кунимиз эмас экан.

- Бугун "Пахтакор" индивидуал хато туфайли мағлуб бўлди деб ўйлайсизми?

- Бунинг барчаси яратгандан. Хато пас голга айланиб кетди. Омад бугун рақиб жамоага кулиб боқди.

Рейтинг: -7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика