Камо Газаров: "Ғалабадан бошқа натижа бизни қониқтирмайди"
05 ноя 2016 12:34
Янгиликлар
Камо Газаров: "Ғалабадан бошқа натижа бизни қониқтирмайди"
"Бухоро” - “Сўғдиёна” учрашуви олдидан Ёшлар лигаси доирасидаги ўринбосарлар баҳсидан (1:0) сўнг мезбонлар мураббийи Камо Газаровнинг мазкур ўйин ҳамда олий лига доирасидаги ўйин ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.
- Жуда оғир ўйин бўлди. Биринчи таймни ҳужумкор руҳда ўтказдик, аммо вазиятлардан фойдаланишда оқсадик. Иккинчи бўлимда эса ўйинни ташкил этишда меҳмонлар ташаббусни қўлга олишди. Яхши ҳамки ҳимояда ишончли ўйин кўрсатиб, натижани сақлаб қолишга муваффақ бўлдик. Бунинг учун йигитларга раҳмат айтаман.
Қолаверса ҳавонинг совуқлиги ҳам ҳар иккала жамоа ўйини шиддатига салбий таъсир ўтказди. Табиийки бундай вазиятда ўйинчилар жароҳат олишдан чўчиб, эҳтиёткор ўйин кўрсатишади.
Эртанги ўйин? Фақат ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Бошқа натижа бизни қониқтирмайди ҳам.Насиб қилса ғалаба қозониб, мухлисларни хурсанд этамиз, - дейди Камо Газаров.
"Бухоро" матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар