

- Севимли футболчингиз ким?
- Садио Мане. У билан термада бирга ўйнаймиз ва доимо учрашиб турамиз. Умид қиламанки, у ҳам бир кун келиб "Олтин тўп"ни олади.
- Бензема ҳақида нима дейсиз?
- Уни қаттиқ ҳурмат қиламан. Карим дунёнинг энг яхши ҳужумчиларидан бирилигини анчадан буён айтиб келаман. Унга қарши ўйнаш жуда қийин. Чунки Бензема доимо ақлли ўйнайди. 4 йил олдин қарши ўйнаганимда уни дунёнинг энг яхши ҳужумчиси дегандим. Ҳозир эса у бу фикрим хато бўлмаганлигини исботламоқда, - деди Кулибали.



