Кальехон фаолиятини Туркияда давом эттиради?!

Alisher
11 апр 2020
"Фенербахче" раҳбарияти "Наполи" ҳужумчиси Хосе Кальехон билан шартнома имзолашга жиддий тарзда қизиқмоқда.

Эслатиб ўтамиз, испаниялик футболчининг неаполликлар билан тузган шартномаси жорий мавсум сўнггида якунига етади.

Хабарларга кўра, турклар айни пайтда трансферлар учун пул сарфлаш имкониятига эга эмаслар, шу сабабдан улар эркин агентларни кузатишмоқда.

Кальехон жорий мавсум "Наполи" сафида 32та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 9та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: AS