

"Calciomercato" хабарига кўра, 23 ёшли футболчи ушбу мавсумда "Милан"ни тарк этади. Унга айни дамда "Болонья", "Фиорентина" ва "Севилья" каби клублар даъвогарлик қилишмоқда. Калабриянинг трансфер нархи 10 млн еврони ташкил қилади.
Ушбу мавсумда Калабрия А Сериянинг 16 ўйинида қатнашди.



