

"Бразилияда Европа устунлигини бузиш учун ажойиб имконият бор. Ишонаманки, ҳозир биз ғалабага эришишимиз учун энг яхши вақт. Назаримда, Бразилия ва Аргентина – мундиалнинг асосий фаворитлари. Бу жамоалар катта салоҳиятга эга", – деди Кафу.
Жаҳон чемпионати Қатар футбол майдонларида 20 ноябрдан 18 декабрга қадар бўлиб ўтади. Бразилия терма жамоаси "G" гуруҳидан жой олди ва унда Сербия, Швейцария ва Камерун терма жамоалари билан куч синашади. Аргентина Польша, Мексика ва Саудия Арабистони билан бир квартетда ўйнайди.



