К-Лига 1. Илк тур натижалари, мусобақа жадвали ва 2-тур тақвими (+тўпурарлар)

Eldor Akmurzayev
10 май 2020
Жанубий Корея чемпионати янги мавсумининг 1-тур ўйинлари 8-10 май саналарида бўлиб ўтди.

Тур доирасида ўтган ўзбекистонлик футболчилар Рустам Ашурматов (“Гвангю”) ҳамда Жамшид Искандеров (“Сеонгнам”) ўртасидаги ўзига хос дербида меҳмонлар 2:0 ҳисобида зафар қучди. Ашурматов ҳам Искандеров ҳам учрашувни тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилишган.

Достон Турсунов ўйнаётган “Пусан И'Парк” меҳмонда “Поханг Стилерс”га имкониятни бой берган (0:2) бўлса, Икромжон Алибоевнинг жамоаси “Сеул” эса “Канвон”га (1:3) ютқазди. Турсунов баҳсни асосий таркибда бошлади ва ўйин охиригача тўп тепди. Алибоев эса 60-дақиқада захирага олинган.

Мусобақа жадвали

Тўпурарлар рўйхати

2-тур ўйинлари эса 16-17 май кунлари бўлиб ўтади


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia