

“Кванджу” ўз майдонида “Ульсан” билан муроса йўлини (1:1) танлади. Мезбонлар ҳимоячиси Рустам Ашурматов эса захирада қолдирилган.
Достон Турсунов ҳаракат қилаётган "Пусан И'Парк" уйда “Сувон" билан нурсиз дуранг (0:0) ўйнади. Турсунов баҳсда тўлиқ ўйнади.
"Сеул" – "Сеонгнам" жамоалари иштирокидаги учрашувда меҳмонлар минимал (0:1) ғалабага эришди. Икром Алибоев 61-дақиқада ярим ҳимоячи Ко Ё Ханнинг ўрнига майдонга тушган бўлса, Жамшид Искандеров “Сеонгнам” сафида баҳсни асосий таркибда бошлаб, ўйиннинг охиригача ҳаракат қилди.

ТУРНИР ЖАДВАЛИ

ТЎПУРАРЛАР РЎЙХАТИ

5-ТУР ТАҚВИМИ




