Журналист Месси ҳақида: “Ман Сити”га ўтмоқчи бўлса, унда нега у француз тилини ўрганмоқда?”

Eldor Akmurzayev
26 янв 2021
Canal+ журналисти Жоффруа Гаретьенинг хабар қилишича, “Барселона” аъзоси Лионел Месси оиласи билан француз тилини ўрганмоқда.

33 ёшли футболчининг каталонияликлар билан тузган шартномаси келаётган ёз ўз якунига етади ва унга давогар клублар орасида ПСЖ ва “Ман Сити” бор.

“Месси ва унинг оиласи, рафиқаси ҳамда болалари француз тилини ўрганишмоқда. Агар у “Манчестер Сити”га ўтмоқчи бўлса, унда нега у француз тилини ўрганмоқда? Тушуниш қийин. Ушбу маълумот аниқлиги шубҳасиз, бу жуда ишончли манбадан олинган”, дейди журналист.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Canal+