Жозеп Бартомеу: Неймарни “Барселона”га қайтарган бўлардим
28 апр 2018 09:41
Янгиликлар
Жозеп Бартомеу: Неймарни “Барселона”га қайтарган бўлардим
“Барселона” президенти Жозеп Бартомеу Неймарнинг жамоага қайтиши ҳақида гапирди.
“Примерода кучли футболчилар ўйнашини истайман ва табиийки, Неймарни “Барселона” клубига қайтарган бўлардим”, — деди Бартомеу.
Шу билан бирга каталония клуби раҳбари “Реал”нинг “Барселона” учун чемпионлар йўлаги ташкил қилмаслиги ҳақида ҳам гапирди.
“Ҳар бир одам ўзи тўғри деб ҳисоблаган бўйича ҳаракат қилади. Агар чемпионлар йўлаги ташкил қилинмаса, демак бўлмайди. Ўйлайманки, бу каби воқеа аввал ҳам бўлган, лекин мен эслай олмайман”, — деди “Барселона” президенти.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Фикрлар