Жозе Моуриньо: "МЮга келганимга 4 ой бўлди. Венгер 14 йил ичида чемпион жамоа туза олмади"
22 ноя 2016 14:16
Янгиликлар
Жозе Моуриньо: "МЮга келганимга 4 ой бўлди. Венгер 14 йил ичида чемпион жамоа туза олмади"
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо "Арсенал"га қарши баҳсдан (1:1) сўнг, лондонликлар устози Арсен Венгерни танқид қилди.
"Арсенал" мураббийи 14 йилдан бери Англия чемпиони бўла олмаяпти. Мен эса 18 ой. У 14 йил ичида чемпион бўладиган жамоа туза олмади.
Бу ерга келганимга энди 4 ой бўлди. Бошқалардан эмас, фақат мендан талаб қилишмоқда. Бу фаолиятим туфайли бўлса керак, чунки мен ишлаган клублар тезда муваффақиятга эришарди.
АПЛ - жуда қийин турнир. Бу ерда ажойиб мураббий ва футболчилар бор.
Ҳозир "Манчестер Юнайтед" барқарорлик муҳим бўлган даврни бошидан ўтказяпти. Аммо матбуот буни яхши тушунмаяпти" - дейди Моуриньо.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди
Фикрлар