Жозе Моуриньо: “Машғулотларга зўр бераяпман. Марказий ҳимояда ўйнашим мумкин”

Aslanov Jasurbek
29 апр 2017
“Манчестер Юнайтед” устози Жозе Моуриньо “Суонси”га қарши баҳс олдидан жамоасидаги жароҳатлар билан боғлиқ вазиятга тўхталди.

“Погба “Селта” билан бўладиган баҳсгача майдонга қайтади. Шуни очиқ айтишим керакки, бу борада бизга омад кулиб боқмаяпти. Пол ва Валенсиянинг жароҳати бу чарчоқ аломатлари билан боғлиқ.

Ихтиёримда марказий ҳимояда тўп тепадиган учта футболчи қолди. Туанзебе, Байи ва Блинд. Менимча, Байи ва Блинд “Сити”га қарши ажойиб ўйин ўтказишди. Мен улар билан гаплашиб, ўзларини қай даражада ҳис қилаётганларини билишим лозим.

Мен ўзим ҳам машғулотларда астойдил шуғулланаяпман. Шу сабаб яна битта вариантни кўриб чиқишим мумкин. Бу Моуриньо-Туанзебе дуэти!

Битта учрашувнинг ўзида Ибрагимович ва Рохо бир хил жароҳат олишди. Смоллинг ва Жонс Англия термасидаги машғулотлардан сўнг жароҳатланишди.

Балки бу ҳолат жамоамизни янада кучайтирар. Жароҳатланганларни сафга қайтишларини кутамиз. Дастлаб Мата машғулотларга киришиши керак. Хуан ҳужум чизиғимизда ранг барангликни таъминлайди. Аммо биз ҳозир энг муҳими ва кераги марказий ҳимоячиларимизнинг сафга қайтиши деган бўлардим”, дейди португалиялик мутахассис.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal.com