Жозе Моуриньо: "Андерлехт" билан 0:0 учун ўйнамаймиз"
20 апр 2017 20:42
Янгиликлар
Жозе Моуриньо: "Андерлехт" билан 0:0 учун ўйнамаймиз"
"Манчестер Юнайтед" устози Жозе Моуриньо Европа лигаси доирасидаги "Андерлехт"га қарши ўйиндан олдин ўз фикрларини билдирди.
Европа лигаси 1/4 финали доирасидаги "Манчестер Юнайтед" - "Андерлехт" учрашуви 20 апрель куни бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 00:05да бошланади.
"Агар гол ўтказмасак ярим финалга чиқамиз, буни инобатга олиш керак. "Андерлехт" гол уриши керак, акс ҳолда мусобақани тарк этади. Биз ўз уйимизда ўйнаймиз, Европа лигасида ўз уйимизда барча ўйинларда ютдик. Биз 0:0 ҳисобини сақлаб қолиш учун ўйнаймизми? Йўқ", — дейди Моуриньо The Sport Review нашрига.
Таъкидлаш лозимки, "Қизил иблислар" дастлабки ўйинда Бельгияда 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаб қайтишганди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар