

"Тўғириси айтсам, қуръада мен қўрққан ягона клуб "Реал" эди. ПСЖ Чемпионлар лигасининг 1/8 финал босқичида кўплаб жамоалардан кучли. Аммо "Реал" - жуда қийин. Мадридликлар сўнгги тўрт йилда Чемпионлар лигасида уч марта ғолиб бўлди. "Реал" - ПСЖ учрашувини бутун дунё кузатади. Агар парижликлар "Реал"дан ўтса, улар охиригача бориши мумкин. Акси бўлса, мавсум охири парижликлар учун жуда узоқдек туюлади" - дейди Жоркаефф.



