Жорже Мендеш: «Моуриньо МЮ билан музокара олиб боргани йўқ»

Narzulla Saydullayev
23 дек 2015
«Челси» собиқ устози Жозе Моуриньо «Манчестер Юнайтед» билан музокара ўтказмаганини унинг агенти Жорже Мендеш маълум қилди.

«Бундай нарса бўлгани йўқ. Келажакда нима бўлишини билмайману, лекин ҳеч қандай келишув ва музокара бўлгани йўқ.

Барчаси миш-миш», – дейди Мендеш.

Олдинроқ Моуриньо ван Гал МЮ устози бўлиб турган вақтда жамоа билан музокара ўтказмаслиги ҳақида хабар чиққанди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: globo.com