

Мутахассис сўнгги икки ҳафтада 7та манфий тест топширди, аммо кеча ўтказилган қўшимча тестлар унда коронавируснинг янги тури борлигини кўрсатди.
Жезуш яқин бир неча кунларда изоляцияда бўлади, "Бенфика" ходими эса унинг соғлигини кузатиб боради.
Эслатиб ўтамиз, мутахассис мураббийлик фаолияти давомида "Бенфика"дан ташқари "Амора", "Фелгейраш", "Униан Мадейра", "Эштрела" (Амадора), "Витория" (Сетубал), "Витория" (Гимарайнш), "Морейренсе", "Униан Лейрия", "Белененсеш", "Брага", "Спортинг" (Лиссабон), "Ал Ҳилол" ва "Фламенго" жамоаларини бошқарган.



