Жорж Лекенс Жазоир термасини тарк этди

Aslanov Jasurbek
24 янв 2017, 23:06
Жазоир терма жамоаси бош мураббийи Жорж Лекенс эгаллаб турган лавозимидан кетишга қарор қилди.

“Федерация ва жамоага бўладиган босимни ҳисобга олиб, мен муддатидан олдин шармномани бекор қилишга қарор қилдим”, дейди Лекенс.

2016 йилдан бошлаб Лекенс Жазоир термасини бошқариб келаётганди. 67 ёшли белгиялик мутахассис 2003 йилда ҳам ушбу термани бошқарган.

Жазоир терма жамоаси Африк кубоги-2017 мусобақасида гуруҳ босқичидан плей оффга йўл ола билмади.  Улар иштирок этган гуруҳдан Тунис ва Сенегал термаси кейинги босқичга чиқишди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Жазоир ФФ расмий сайти