UZ

Сўнгги янгиликлар

11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  2 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  6 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  19 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  7 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  9 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0

Жон О′Ши: "Роналду МЮнинг асосий футболчиси бўлишни истайди" Янгиликлар

Жон О′Ши: "Роналду МЮнинг асосий футболчиси бўлишни истайди"

"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Жон О′Ши янги мавсумда Криштиану Роналдудан нималар кутаётганини айтди.

"Криштиану янги мавсумда "Манчестер Юнайтед"нинг асосий футболчиси бўлишни истайди. Шу сабабли тен Хаг у билан бу борада суҳбат олиб бориши керак. Роналдунинг ўйинларига эътибор беринг. У майдонда доим гол уришга ва жамоасига фойда келтиришга ҳаракат қилмоқда. Умид қиламанки, янги мураббий ҳам уни тўғри йўналтира олади. Роналду исталган жамоа таркибида гол ура олишини кўрсатмоқда.

Мураббийлар доимо ҳужумчиларни истайди. Аммо "Юнайтед" хет-триклар қайд эта оладиган, сўнгги дақиқаларгача курашиб, ғалаба тўпини киритадиган ҳужумчи топа олармикин? Роналду ҳар бир ўйиннинг ҳар бир дақиқасида майдонда бўлишни истайди. Уни рақобатда ютадиганлар топилармикин?

Умуман олганда бундай муаммоли масалаларни мураббий ўз назоратига олиши керак", - деди ирландиялик.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика