Жон О′Ши: "Роналду МЮнинг асосий футболчиси бўлишни истайди"

Mirjalol Normatov
25 июн 2022
"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Жон О′Ши янги мавсумда Криштиану Роналдудан нималар кутаётганини айтди.

"Криштиану янги мавсумда "Манчестер Юнайтед"нинг асосий футболчиси бўлишни истайди. Шу сабабли тен Хаг у билан бу борада суҳбат олиб бориши керак. Роналдунинг ўйинларига эътибор беринг. У майдонда доим гол уришга ва жамоасига фойда келтиришга ҳаракат қилмоқда. Умид қиламанки, янги мураббий ҳам уни тўғри йўналтира олади. Роналду исталган жамоа таркибида гол ура олишини кўрсатмоқда.

Мураббийлар доимо ҳужумчиларни истайди. Аммо "Юнайтед" хет-триклар қайд эта оладиган, сўнгги дақиқаларгача курашиб, ғалаба тўпини киритадиган ҳужумчи топа олармикин? Роналду ҳар бир ўйиннинг ҳар бир дақиқасида майдонда бўлишни истайди. Уни рақобатда ютадиганлар топилармикин?

Умуман олганда бундай муаммоли масалаларни мураббий ўз назоратига олиши керак", - деди ирландиялик.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: Paddy Power