UZ

Сўнгги янгиликлар

00:55"Манчестер Юнайтед" ва "Челси" "Ланс" ярим ҳимоячиси учун курашади  0 00:39Англия лига кубоги. ​"Кардифф Сити" – "Челси". Таркиблар маълум  1 00:31Каннаваро, Шомуродов ва Файзиев The Best соврини учун кимга овоз беришди?  5 00:18"Барселона"нинг Испания Кубогидаги учрашуви ярим соатга кечиктирилди  0 00:06Испания кубоги. "Гвадалахара" – "Барселона": Тер Штеген бу мавсумдаги илк ўйинида майдонга тушади  0 23:57"У баскетболчими?" – Рафиньянинг рафиқаси ФИФАни танқид қилди  9 23:35Расман: "Динамо" франциялик ҳимоячи билан шартнома имзолади. Унинг охирги клуби – "Аяччо"  10 23:12Дембеле, Ямал, Беллингем, Пальмер – ФИФА 2025 йилги рамзий терма жамоани эълон қилди  5 22:44Усмон Дембеле ФИФА талқинига кўра йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди!  9 22:33The Best: Луис Энрике ФИФА талқинига кўра йил мураббийи деб топилди  2 22:14Сауль: "Реал"нинг мухлислари йўқ. Стадионга борсангиз, ҳеч нарсани ҳис қилмайсиз"  8 21:27Акмал Мозговой Жаҳон чемпионатидаги рақиблар, "Насаф"нинг Элит ОЧЛдаги иштироки ва "Банияс" ҳақида гапирди  0 20:55Мусиала 164 кундан сўнг "Бавария"нинг умумий гуруҳида машғулотларида қатнашди  3 20:25Расман: "Аякс" июль ойидан бери клубсиз бўлган "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзолади  1 19:58Мирзаҳаким Тўхтамирзаев "Интерфутбол" кўрсатувининг яралиш тарихи ҳақида сўзлаб берди  4

Жоэль Кожо масаласи нима бўлди? "Динамо" вакиллари жавоб беришди Янгиликлар

Жоэль Кожо масаласи нима бўлди? "Динамо" вакиллари жавоб беришди

Самарқанднинг "Динамо" клуби ва Қирғизистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Жоэль Кожо бу мавсум Суперлига кашфиётларидан бири бўлди.

Сўнгги пайтларда Кожонинг Эроннинг "Истиқлол" клубига ўтиши ҳақида хабарлар кўпайиб қолди. Масалага ойдинлик киритиш мақсадида "Динамо" бош директори Дилшод Шарофетдинов билан боғландик: 


"Ростини айтаман, Теҳроннинг "Истиқлол" клуби Кожони сотиб олишни сўраб бизга расмий таклиф юборди. Лекин ҳозиргача биз бу борада ҳеч қандай жавоб берганимиз йўқ, чунки ҳали чемпионат тугагани йўқ. Ҳужумчининг биз билан 2025 йил охиригача шартномаси бор ва агар шу йил қишда "Динамо"ни тарк этса албатта қанчадир сумма эвазига кетади. Бепул кетади деган нарса йўқ. Кожо "Динамо" ҳисоб рақамига пул тушириб кетади, агар кетса. Олдимизда иккита ўйин бор ва мана шу учрашувлардан кейин барчасини кўриб чиқамиз", - деди Шарофетдинов championat.asia сайтига.



"Динамо" бош мураббийи Вадим Абрамов эса Кожо "Истиқлол"га кетадими деган саволимизга қисқа жавоб берди: "Менимча, ҳа".  


Маълумот учун, Кожо 2024 йил ҳозирга қадар "Динамо" таркибида барча мусобақаларда 25 та ўйинда майдонга тушиб 10 та гол урган ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика