Жиззахдаги "қора" анъани бузган Мурод Отажонов Абрамовдан сўнг АГМКни ҳам ютадими?

Iskandarov Abdulaziz
4 мар 2023
"Бунёдкор" жамоаси Жиззахда Суперлиганинг биринчи турида "Сўғдиёна"дан устун келди (1:0).

Статистикага эътибор берадиган бўлсак, "қалдирғочлар" сўнгги бор "Сўғдиёна" майдонида 2018 йил Миржалол Қосимов устозлигида ортга ғалаба билан қайтган. Кейинги 4та баҳсда мезбонлар 2 бор уч очкога эга чиққан бўлса, яна 2та беллашувда томонлар муроса кўчасини танлаганди. 


12.05.2018. "Сўғдиёна" - "Бунёдкор" 1:2

10.03.2019. "Сўғдиёна" - "Бунёдкор" 2:1

20.08.2020. "Сўғдиёна" - "Бунёдкор" 3:3

16.09.2021. "Сўғдиёна" - "Бунёдкор" 0:0

01.08.2022. "Сўғдиёна" - "Бунёдкор" 2:0


Жамоа навбатдаги турни 13 март куни "Пахтакор" стадионида АГМКга қарши ўтказади. "Бунёдкор" АГМК билан 7та ўйиндан бери майдонни 3 очкосиз тарк этмоқда. Сўнгги ғалаба 2019 йилда Вадим Абрамов бошчилигида қўлга киритилган. Хўш, Мурод Отажонов "Бунёдкор" устози сифатидаги илк уринишида Жиззахдаги "қора" анъанага барҳам берди. Эндиги навбат АГМК билан ҳисоб-китобгами?


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia