UZ

Сўнгги янгиликлар

21:24Виталий Левченко Ўзбекистон чемпиони бўлган тўққизинчи хорижлик мураббий бўлди  0 20:51Манба: "Нефтчи" футболчилари бугунги ғалаба учун 3 ҳисса мукофот пули, чемпионлик учун машина ва хонадонга эга бўлади  7 20:15Максим Шацкихнинг янги жамоаси маълум  10 19:36АПЛ. "Челси" меҳмонда ишончли ғалабага эришди   6 19:21АПЛ. "Ливерпуль", "Ньюкасл", "Сандерленд" ва бошқа жамоалар таркиби аниқ!  13 19:13Ла Лига. "Барселона" – "Атлетик": Ямаль, Левандовски ва Беренгер асосийда!  19 18:47"Истиқлол" — йил стадиони!  11 18:39Алишер Одилов: "Хато қилишга ҳаққимиз йўқ эди. Бугун бутун водий бирлашди"  7 18:20Илёс Зейтуллаев: "Бешинчи ўринни олиш учун узоқ йўлни босиб ўтдик"  2 18:15Суперлига-2025. "Нефтчи" олти карра Ўзбекистон чемпиони  244 18:00"Сўғдиёна" – "Бунёдкор" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Иван Бошкович фақат битта фикр билдирди  3 17:35Камбэк яқин: Погба бугун "Монако" сафида майдонга тушиши мумкин  2 17:01Слот "Ливерпуль" қишда трансферларга қўл уриши ҳақидаги саволга жавоб берди  3 16:00Суперлига. "Бунёдкор" меҳмонда "Сўғдиёна"ни таслим қилди ва мавсумни кучли бешликда якунлаши аниқ бўлди  7 15:38Муҳаммад Ҳабибуллаев: "Тўхтаб қолиш йўқ"  1

"Бунёдкор": “Ёшлар доим назоратимизда!” Янгиликлар

"Бунёдкор": “Ёшлар доим назоратимизда!”

Ўзбекистон Кубогининг гуруҳ босқичи 2-тур доирасидан ўрин олган “Бунёдкор” - “Металлург” (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Мурод Отажонов ОАВ ходимларининг саволларига жавоб қайтарар экан, “Ёшлар доим назоратимизда!”, деган жумлани ишлатди.

Боиси, шу куни бир йўла икки нафар тарбияланувчи, ҳали 18 ёшни қарши олиб улгурмаган Наримон Аҳмаджонов ва Улуғбек Кенжаев “Бунёдкор” сафидаги дебют учрашувини ўтказди. 

Мурод Нодирович бошчилигидаги мураббийлар штаби 2023 йилги мавсум учун таркибни шакллантиришда тажрибали футболчилар билан бир қаторда иқтидорли ёшларга ҳам эътибор қаратди. Наримон Аҳмаджонов ва Улуғбек Кенжаев шу эътиборнинг самараси дейиш мумкин. Мураббийлар нафақат ўринбосарлар, балки ЎзПФЛ ва Тошкент футбол ассоциацияси доирасидаги мусобақаларда иштирок этаётган барча “Бунёдкор” жамоаларини тўлиқ кузатиб бормоқда. Жамоалар сафидаги иқтидорли ўйинчилар асосий таркиб машғулотларига таклиф этилмоқда. Сўзимизга ёрқин мисоллардан яна бири, Амир Тўрақулов. 2022 йилги мавсумда ҳатто ўринбосарлар таркибида 1 дақиқа ҳам тўп сурмаган иқтидорли ярим ҳимоячи Ўзбекистон Кубогининг гуруҳ босқичи 1-тур доирасида “Нефтчи”га қарши баҳсда “қалдирғочлар” сафидаги илк учрашувини ўтказди. 

Ваҳоланки, мавсум аввалида “Бунёдкор”нинг U-19 Республика чемпионатида иштирок этадиган жамоаси учун рўйхатдан ўтказилган. Тўрақуловнинг иқтидорини сезган мураббийлар асосий таркиб машғулотларига жалб қилди ва бугунги кунда бош жамоанинг доимий аъзосига айланган. Амир бу йил 19 ёшни қарши олади. Ўринбосарлар сардори Александр Зевадинов ҳам мунтазам равишда акалари билан машғулотларда қатнашмоқда. Шунингдек, Бобур Ёрбеков, Миркамол Аннаматов, Судайсий Жўрабоев, Мирсаид Турсунматов ва Абдуфаттоҳ Фозилжонов сингари иқтидорлар ҳам Мурод Отажонов бошчилигидаги мураббийлар штабининг назоратида бўлиб туриши билан қаторда, асосий таркиб машғулотларига таклиф этилмоқда. Бемалол айта оламизки, келажак ишончли қўлларда. Бугун асосий таркибдаги акаларининг ортидан келаётган иқтидорли ёшлар яқин келажакда “Бунёдкор”нинг устунига айланишади. Ва албатта бунда мураббийларнинг узоқни кўзлаб иш олиб бораётгани асосий омил десак муболаға бўлмайди.

“Бунёдкор” академияси доимо бош жамоа пойдевори бўлиб қолади!


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика