

Жумладан, Жиззах вилояти болалар-ўсмирлар футбол академиясида “English For Football” ўқув-дастури бўйича семинар ўтказилди. Семинарни академия директори Ҳусан Комилов очиб берди. Шундан сўнг инглиз тили бўйича мутахассис Саъдулла Музаффаров “English For Football” ўқув-дастури тақдимотини ўтказди.
Тақдимот давомида инглиз тили бўлажак футболчилар учун хорижий мамлакатларда малака ошириш ва тажриба алмашиш учун мулоқот ўрнатиш, матбуот анжуманларида қатнашиш, хориж ОАВ ходимларига интервью бериш жараёнларида қай даражада муҳим эканлиги тушунтирилди.



