"Жирона" Рейниерни "Реал"дан ижарага олди

Alisher
19 авг 2022
"Реал" ярим ҳимоячиси Рейниер "Жирона"га ўтди.

Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

20 ёшли бразилиялик билан ижара келишуви 2023/24 йилги мавсум сўнггига қадар мўлжалланган.

Рейниер ўтган мавсумни ижара асосида Дортмунднинг "Боруссия" клубида ўтказди. У 20та ўйинда майдонга тушди.


AlisherМуаллиф
Манба: gironafc.cat