UZ

Сўнгги янгиликлар

00:33Шацких: "Ҳужумда эса бизга охирги узатма ёки зарба етишмади"  3 00:05Роналду 30 ёшга тўлганидан бери 450та гол урди  6 23:37Шавкат Мирзиёев - Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг раиси  11 23:20"Ал Аҳли" муддатидан аввал кейинги босқичда, Роналдунинг голлари "Ал Насср"га 3 очко тақдим этди  16 22:54Элит ОЧЛ. "Истиқлол" ва "Пахтакор" ўртасидаги зерикарли ўйинда ҳисоб очилмади  43 22:30Ансу Фати Роналдунинг жамоадошига айланиши мумкин  1 22:20"Барселона"нинг XXI асрдаги энг яхши футболчилари  13 21:25Британия топ-клублари Шотландия ёшлар терма жамоаси сардорини кузатишмоқда  0 20:45"Эвертон" собиқ футболчисига ҳайдовчи бўлиб ишлаш таклиф қилинди  1 19:45Элит ОЧЛ. "Истиқлол" – "Пахтакор". Таркиблар эълон қилинди. Машарипов бошланғич таркибдами?  18 19:20"Sky Sports"нинг Рубен Аморим билан жонли эфирда уюштираётган суҳбатини бузиб қўйган Эд Ширан кечирим сўради  0 18:55"Нефтчи" – "Насаф" баҳсида қаршиликлар футболчисини четлатиш учун асос бўлмаган — Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  9 18:24"Астон Вилла" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 17:58"Реал" "Ливерпул"га қарши ўйин олдидан жиддий йўқотишга учради  21 17:31Салоҳ: "Деярли декабрь бўлди ва мен клубда қолиш учун бирорта ҳам таклиф олмадим"  4

Жимми Флойд Хассельбайнк: «Ҳамманинг кучсиз томони бор» Янгиликлар

Жимми Флойд Хассельбайнк: «Ҳамманинг кучсиз томони бор»

«Челси» ва Голландия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Жимми Флойд Хассельбайнк таниқли журналист Грэм Хантерга интервью берди.

Суҳбат чоғида у Англия футболидаги муаммолар ва мураббийлик касбини севиши ҳақида гапириб ўтди.

Хассельбайнк Суринамда туғилган. Футбол ўйнашни эса Голландияда ўрганган. Фаолиятининг асосий қисмини Англияда ўтказган футболчи бир мавсум Мадриднинг «Атлетико»сида ҳам тўп сурган.

- Нега сиздек қувноқ инсон бунчалик даҳшатли ишни танлаган?


- (кулади) Бу ўтмишда қолди. Ҳақиқатан ҳам мураббийлик қийин соҳа. Лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам шу касбни танлаган бўлардим. Чунки бу ишни севаман. Футбол менинг ҳаётим. Агар 80 ёки 90 ёшгача ўйнаш имконим бўлганида ўйнайверардим. Лекин бунинг иложи йўқ. Мураббийлик иши футболдаги иккинчи энг яхши иш. Ҳамиша тоза ҳаводаман, бутса кийиб юраман, футболчилар билан биргаман, уларга нималарнидир ўргатаман, ўйинга тайёрлайман, терлатиб, қийнайман. Улар имкониятларини намойиш қилиш учун қийналишлари керак. Бу жараённи ёқтираман. Ўз ишимни севаман. Тўғри, қийин. Лекин ҳар куни юзимда кулги билан ухлайман. Бундан яхшиси борми...

- Бир пайтлари Грэм Сунесс­дан интервью олмоқчи бўлганимизда 15 дақиқага кечиккан. Сабабини билсак, боғидаги майдонни ўрган экан. Бу боғини яхши кўргани учун эмас, шунчаки, тоза ҳавода бўлишни ёқтиргани учун шундай қилган экан.


- Ишонмаслигингиз мумкин, лекин мен майсаларни ўрмайман. Бироқ очиқ осмон остида бўлишни ёқтираман. Шунингдек, футболчиларнинг рондо ўйнашларини томоша қилиш ёқади. Баъзан ўзим ҳам улар билан ўйнайман. Аммо чарчашим учун икки дақиқа кифоя. Мураббийнинг ҳар доим кабинетида ўтириши ўтмишда қолиб кетган.

- Терма жамоада қайси мураббий билан кўп ишлагансиз?


- Бизга Гуус Хиддинк, Рональд Куман ва Франк Райкаардлар устозлик қилишган.

- Адашмасак, Франк Райкаард кумирингиз бўлган?


- Ҳа. У ҳамиша футболчилар билан бирга эди. Баъзида эса биз билан рондо ўйнарди. Терма жамоада кўпинча квадрат ўртасида бўлардим. Аммо шу орқали кўп нарсани ўрганганман.

- Агар сиз квадратнинг ўртасидаги икки ўйинчидан бири бўлсангиз. Ким кўпроқ саккизликда бўларди?


- Франк де Бур ҳеч қачон ўртага тушмасди. Филлип Коку ва Патрик Клюйвертлар ҳам шундай. Марк Овермарс баъзида ўртага тушиб қоларди. Эдгар Давидс эса турли финтларни ишлатаман деб ўртага тушарди.

- Англия терма жамоасининг сўнгги йилларда ўз даражасини кўрсата олмаётганига «Инглизча рондо» сабабми? Балки тўпни назорат қилиш ва шунга ўхшаш жиҳатларни яхши тушунмаганидадир?


- Йўқ. Гап фақат рондода эмас. Менимча, инглизлар сўнгги йилларда ўзларининг кучли тарафларини унутиб юборишди. Улар бошқа терма жамоалардек ўйнашмоқчи. Аслида эса, инглизлар ўзларидан фахр­ланишлари ва ўз усулларида ўйнашлари лозим. Шахсан менинг фикримча, Англия футболи уч нарсага асосланган: азарт, интенсивлик ва юқори тезлик. Нима учун бундан воз кечиш керак? Нима учун Испанияга ўхшаб ўйнаш керак? Улар ўз ишларини хотиржам бажаришади. Ёки умуман бошқача ўйин намойиш қиладиган Франция­га ўхшаш лозим. Нима учун? Ахир ўзларининг устунликларини намойиш қилиб ҳам яхши футбол намойиш қилишса бўлади-ку. Ҳамиша одамлар орасида терма жамоанинг янги мураббийи ким бўлиши ҳақида гапларни эшитаман. Англия янги Пол Скоулзларни тарбия­лаши керак.

- Ҳозир шундай футболчиларни қадрлашяпти-ку.


- Ҳамма гап шунда-да. Ҳозир Скоулзни қанотга қўйган бўлишарди.

- Испанияда бундай бўлмайди. Голландияда қандай бўларди?


- Агар Кройфф ва ван Гал бир жамоада ишлашса, шундай бўларди.

- Борди-ю унчалик кучли ҳисобланмаган футболчининг ўзига бўлган ишончи оширилса, у олдин қилмаган ишларини қила оладими?


- Ҳеч бўлмаганда шунга тайёр бўлади. Футболчиларни мақтаб туриш керак. Шунда кучсиз томонларини бартараф этиши осонроқ кечади. Ҳамманинг кучсиз томони бор. «Барселона» ва Пеп Гвардиола қанчалик кучли бўлмасин, яхши қарши ҳужум бўлса муаммоларга дуч келади. Ишонинг, унинг жамоа­ларига қарши ўйнаш ўта қийин. Агар сизда яхши ҳужумчи ва қанот ўйинчилари бўлса, Гвардиолага муаммо туғдиришингиз мумкин.

- Унинг айтишича, немис футболида айнан шу нарсада қийналган экан. Демак, система ва мураббий идеал, деган гап нотўғри?


- Худди шундай. Лекин уларнинг кучсиз томони нимада эканлигини тушуниш муҳимроқ.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика