UZ

Сўнгги янгиликлар

20:23"Арсенал" Родриго билан музокараларни бошлади  0 20:10Ўзбекистон Кубоги. “Бунёдкор” — “Локомотив”, “Бухоро” — “Наманган ФА”, “Қўқон-1912” — Қизилқум”, “Замин” — “Андижон ФА”  5 19:48Ўзбекистон Кубоги. "Локомотив" 6 очко тўплаган бўлсада гуруҳда қолиб кетди, "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" кейинги босқичда  6 18:45Франция терма жамоасига чақирилганлар рўйхати эълон қилинди  6 18:27"Футбол олами". Олмалиқда триллер, "Навбаҳор", "Пахтакор" ва "Насаф"нинг сафардаги ғалабалари — 10-тур ҳақида батафсил   2 17:13Жаҳон чемпионати бошланди. Бугун Ўзбекистон ўйнайди  2 16:57АПЛнинг жорий мавсумдаги энг ёмон трансферлари эълон қилинди (ТОП 10)  2 15:48Роналдунинг фитнес-браслети унинг биологик ёши 29да эканини кўрсатди: "Демак, яна 10 йил ўйнайман"  9 15:14Европа лигаси финали учун превью: "Тоттенхэм" - "Манчестер Юнайтед"  6 14:22МЮ ва "Тоттенхэм" мухлислари Бильбаодаги Европа лигаси финали олдидан Сан-Себастьянда муштлашишди  4 13:40Марказий Осиё. Қозоғистон ва Қирғиз Республикасида пешқадам ўзгарди, "Истиқлол" мағлубиятга учради, "Аркадағ" эса...  4 13:23Дель Пьеро мураббийлик лицензиясини олди: "Бугундан бошлаб мени "мистер" деб аташингиз мумкин"  6 12:21Агар МЮ Европа лигасида ғалаба қозонса Делап "қизил иблислар"га ўтади  9 11:49"Манчестер Сити" стадион ёнида де Брюйне ҳайкали ўрнатилади  1 10:51Беллингем фаолиятини Германиянинг ТОП жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  1

"JFL Tashkent" Испания ва германиялик мураббийлар билан музокарага киришди Янгиликлар

"JFL Tashkent" Испания ва германиялик мураббийлар билан музокарага киришди

Германия методикаси асосида Тошкентда фаолият бошлаган "JFL Tashkent" жамоасига европалик мутахассислар келадилар.

Агар ҳужжатли ишлар ижобий ҳал қилинса, апрель ойининг ўртасида 2 ҳафта муддатга "JFL-Schlotheim" академиясининг 2001-2002 йилларда таваллуд топган жамоаси Тошкентга ташриф буюради. 


Германиялик мутахассислар Ўзбекистонга келишга тайёрлар

Сафар давомида немислар "Best Sport Media" томонидан 8та жамоа иштирокида ўтказилинадиган кубокда иштирок этадилар. Жамоа мураббийлар штаби ва академия эса "JFL-Tashkent" футболчилари билан 10 кун давомида машғулот олиб борадилар.

Бугунгача "JFL-Tashkent"нинг 3-6 ёшдаги дастури иш бошлади ва керакли болалар аллақачон йиғиб бўлинди. Ҳозир янги гуруҳ учун рўйхатга олиш бошланди.

Лойиҳанинг 2007-08 ва 2009-10 йилларда таваллуд топган футболчиларига қабул давом этаяпти.

Режага кўра, апрель ойининг сўнгги 10 кунлигида, "Реал Мадрид" клубининг Хитойдаги академиясида фаолият олиб борган, "Атлетико" (Мадрид) клубининг селекционер мураббийи Зунига Мартиарена ҳам "JFL Tashkent" машғулотларида иштирок этади. Кико лақаби билан 80-йилларда машҳур бўлган футболчи, "Реал Сосьедад" жамоасининг гуллаган йилларида жамоа шарафини ҳимоя қилиб, мамлакат кубоги ва супер кубогини қўлга киритган.

Сиз ҳам фарзандингизни "JFL Tashkent"га бериш имкониятига эгасиз!

Маълумот учун телефон: +99894 639-4699


Кико Зунига ва Флорентино Перес

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика