UZ

Сўнгги янгиликлар

02:55АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ньюкасл"ни қийинчилик билан мағлуб қилди  9 01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  4 00:31Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалабага эришди, "Ал Аҳли" мағлуб бўлди  0 00:17Марсело: "Мен Роналдудек бўлмаганман. Доимо ҳаётдан завқ олганман"  4 23:45Пеп Гвардиола: "Барчадан 10 очко олдинда бўлишни истардим"  5 23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0 22:55Расман: Муҳаммадазиз Иброҳимов — "Қизилқум" футболчиси!  1 22:36Жибриль Сиссе: "Аргентина термасини кўра олмаяпман"  3 22:16Расман: Одил Абдумажидов - “Андижон” футболчиси  7 21:49Расман: "Шўртан" "Арал" посбонини ўз таркибига қўшиб олди  1 21:35Генрих Мхитарян финалда ПСЖдан учралган мағлубият ҳақида Киву нима деганини айтди?  0 21:08Расман: "Шўртан" Шайкуловни сафига қўшиб олди  1 20:53Рубен Аморим: "У МЮнинг келажаги"  0 20:37Давид Луис Конте ҳақида: "У билан доим жанжаллашардик"  0

Жезус: "13 ёшимда оёғимни синдиришмоқчи бўлишган, аммо жамоа мени ҳимоя қилган" Янгиликлар

Жезус: "13 ёшимда оёғимни синдиришмоқчи бўлишган, аммо жамоа мени ҳимоя қилган"

Теглар :  Габриэл Жезус
"Манчестер Сити" ҳужумчиси Габриэл Жезус 13 ёшида жамоадошлари уни ҳимоя қилгани ҳақида айтиб берди.

"13 ёшимда катта кишилар билан футбол ўйнашни бошлаганман. Бу худди кўча баскетболига ўхшарди. Қўполликлар жуда кўп бўларди. Лиганинг энг кучли жамоасига қарши ўйнадик. Ҳамма менга ҳайрат билан қараб, "Ким бу болакай?" деб сўрашарди.

Тўрт дақиқа ўтиб ҳимоячини алдаб ўтдим ва гол урдим. Шундан сўнг, ҳимоячи оёғимни синдиришини айтган. Аммо тўп яна менга тушди ва жамоамиз гол урди. Баҳс 2:2 ҳисобида якунланди, пенальтилар сериясида ғалаба қозондик. Ҳимоячи машиналар тураргоҳида менга ҳужум қилмоқчи бўлди. Бироқ жамоадошларим мени ундан ҳимоя қилишди.

Бу ҳикоянинг якуни эмас. Янги йилга яқин оиламни кўриш учун уйга қайтдим. Банкка боришим керак эди, у ерда эса оёғимни синдирмоқчи бўлган ўша йигитни учратдим. У шундай деди: "Болакай, мени эсладингми? Ўшанда оёғингни синдирмоқчи эдим".

У ҳазиллашди деб ўйладим. "Йўқ, ука, йўқ. Мен ҳақиқатдан ҳам шундай қилмоқчи эдим. Энди эса сен севимли жамоада ўйнайсан. Сени яхши кўраман, ука".

Бунга ишона олмасдим. Бироз кулишдик ва биргаликда суратга тушдик" - дейди Жезус.

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика