

АПЛнинг 8-тури доирасида "Энфилд"даги баҳс 2:1 ҳисобида "Манчестер Юнайтед"нинг ғалабаси билан якунланди. Учрашувдаги ғалаба голини 84-дақиқада Харри Магуайр киритди.
"Ливерпуль" "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ эди. Агарда МЮ "Энфилд"да ғалаба қозонмоқчи бўлса, фақатгина шундай тарзда - омад ва сўнгги дақиқаларда стандартдан кейин урилган гол эвазига амалга ошириши мумкин.
"Ливерпуль"нинг ҳимояси жуда расво. Буни тўғрилаш керак, акс ҳолда улар чемпионатда ғолиб бўла олишмайди", - деди "Ливерпуль"нинг собиқ футболчиси.



