UZ

Сўнгги янгиликлар

22:11Olamsport: Алишер Усмонов лавозимига қайта сайланди, дюздочимизнинг "Катта Дубулға"даги муваффақияти ва бошқа хабарлар  0 22:02Бундеслига. "Бавария" – "Арминия": Коман ва Сане бошланғич таркибда!  4 21:50"Ливерпуль" "Саутгемптон" дарвозасига жавобсиз тўртта гол урди  25 21:47"Сўғдиёна"га кумуш, АГМКга эса бронза медалларни келтирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  13 21:47Бундеслига. 9 та гол урилган ўйинда "Хоффенхайм" ғалаба қозонди, "Кьёлн" "Боруссия М"ни йирик ҳисобда таслим қилди, "Боруссия Д"да ишончли ғалаба  2 21:30А Серия. "Ювентус" – "Аталанта": Мората, Дибала, Демирал ва Малиновский асосий таркибда!  10 21:21Баҳром Хакимов: "Футбол ичидаги барча журналистларга клубимиз номидан миннатдорчилик билдирамиз"  5 21:13А Серия. "Эмполи" "Фиорентина" устидан иродали ғалабага эришди, "Сампдория" "Верона"ни енгди  1 21:06Дубль, қўпол хато, қизил карточка, пенальти... "Локомотив" "Насаф"ни 2-ўринга кўтарилиб кетишига йўл қўймаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  6 20:53"Бунёдкор" "Пахтакор"ни мағлубиятга учратган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ   0 20:37Суперлиганинг иштирокчи жамоалари сони ўзгартирилмайди — ЎФА баёноти  35 20:28Азар "Севилья" билан ўйинни ўтказиб юборади  0 20:09"Реал" Погбани харид қилмайди  3 19:47Виктор Жалилов: "Агар биринчи даврадан келиб чиқиб фикр юритсак, жамоамиз гўё тўфонга тушиб қолган кемага ўхшарди"  11 19:37АПЛ. "Ливерпуль", "Астон Вилла" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум  4

Жеррарддан Фонсекагача ёхуд “Ньюкасл” бош мураббийлиги учун асосий номзодлар Янгиликлар

Жеррарддан Фонсекагача ёхуд “Ньюкасл” бош мураббийлиги учун асосий номзодлар

Бир неча дақиқалар олдин “Ньюкасл” раҳбарияти бош мураббий Стив Брюсни истеъфога чиқарганини маълум қилди.

Ҳозирда Брюсни ўрнини эгаллаши учун бир нечта мутахассислар номзоди бор. Қуйида бу ўринга келиш эҳтимоли юқори бўлган мураббийлар билан танишамиз. 


Стивен Жеррард

Шотландия чемпионлигини қўлга киритган “Рейнжерс”ни бугунги кунда Стивен Жеррард бошқариб келмоқда. Тез фурсат ичида Стижи глазголикларни етакчи жамоага айлантирди. У вақти келиб “Ливерпуль”ни бошқаради. Бироқ ҳозирда Юрген Клопп “қизиллар”да муваффақиятли иш юритмоқда. Ҳозирги вақтда Жеррард “Ньюкасл”ни бошқаришга рози бўлса, у катта тажрибага тўплаши мумкин. Британия матбуотидаги берилган маълумотларга кўра, “Ньюкасл” клуби директорлар кенгаши аллақачон Стивен билан алоқага чиққан ҳамда музокараларга киришган.


Френк Лэмпард

“Челси” собиқ бош мураббийи Лондон клубини тарк этганидан сўнг бирорта жамоада кўриниш берганича йўқ. Ёзда “Кристал Пэлас” томонидан Лэмпард учун таклиф билан чиққан эди. Кейинчалик “бургутлар” Патрик Виейра номзодини маъқуллаганди. Френк “Челси”да бошлаган ишини “Ньюкасл”да давом эттириши мумкин. “Қарғалар”нинг янги хўжайинлари қишда жамоа таркибини кучайтириш учун яхшигина сармоя киритмоқчи. Лэмпард келиши эса савияли ижрочиларнинг жалб қилинишига хизмат қилиши мумкин.


Роберто Мартинес

Бугунги кунда Бельгия терма жамоасида ишлаётган Роберто Мартинес ҳам “Ньюкасл” шорт-листидан жой олган. Айтиш керакки, Мартинес илгари “Уиган” ва “Эвертон”даги фаолиятлари билан Англия Премьер-лигасида тажриба олган. “Ньюкасл” эса Робертони таклиф қилиш истагида бўлмоқда. Ўз навбатида Мартинес хизматига “Барселона” ҳам қизиқиш билдирган. Бироқ у Каталониядан тушган таклифга рад жавобини берганди. Фақатгина, томонларнинг ўзаро келишиб олишига Бельгия футбол ассоциацияси қандай реакция кўрсатиши сўроқ остида қолмоқда. 


Эдди Хау

“Борнмут” билан АПЛда самарали ишлаган Эдди Хау ҳам “Ньюкасл” бош мураббийлиги учун асосий номзодлардан бири ҳисобланади. Эътибор қаратинг, Хау “олчалар”ни бошқарган кезларида Натан Аке, Каллум Уилсон ва Жошуа Кинг каби футболчиларни кашф қилди. Бу каби етакчиларнинг кучли жамоаларга йўл олиши оқибатида “Борнмут” кучсизланиб қолди. Раҳбарият эса кетганларни ўрнини муносиблари билан тўлдириб бермагани туфайли Хау истеъфога чиқди. Бугунги кунда ишсиз юрган мутахассис “Ньюкасл”ни кучайтира олиши мумкин. Тўғри, унинг номи юқоридаги ҳамкасблари каби жарангдор эмас. Бироқ у изланувчанлиги ва ишига яхши муносабатда бўлиши “қарғалар”ни фойдасига хизмат қилиши табиий. 


Пауло Фонсека

Португалиялик мутахассис “Рома”да муваффақиятли ишлаб кета олмади. Балки, унга тўлиқ имконият тақдим қилинмагани сабабли истеъфога чиққандир. Ҳар ҳолда чиройли футбол тарафдори бўлган Фонсека ҳам “Ньюкасл”ни бошқариш учун асосий номзодлардан бири ҳисобланади. Аввалроқ Пауло учун АПЛдан бир нечта клублар таклиф билан чиққан, томонар сўнгги дақиқаларга келиб ўзаро келиша олишмаганди. 


Льюьсен Фавр

Дортмунднинг “Боруссия” клубида тўлиқ ўзининг иши услубини намоён эта олмаган Фавр “Ньюкасл”га келиши мумкин. Агар у бош мураббий бўлса, клубни қанчалик кучайтира олишини вақт кўрсатади. Ҳозирда “Челси” ва “Ливерпуль”да немис мутахассислари самарали ишламоқда. Фавр ҳам “қарғалар” бошқарувини қўлга олса, немисча услубни қўллаши табиий. Шу жиҳати билан у “Ньюкасл”нинг янги хўжайинларининг қарашлари мос тушиши мумкин.


Самандарбек тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

   
20 окт 18:15:57
Zarbdor city
Yuqoridagi murabbiylarning hech qaysi apl chempioni qilolmaydi nyukaslni kuchliroq trener kerak masalan konte zidan
   
20 окт 17:21:35
Aral988
Стивен Жеррард зор болардида
   
20 окт 17:13:51
Farpi 2-16
martinez zor variant
   
20 окт 16:45:13
Илхом Нарбаев
yoki Lempart kelishi 90% bu röyhatga qaridgan bösak
   
20 окт 16:44:31
Илхом Нарбаев
Mourinho ili Arsen venger ili yana qanaqadr kottaroq nomlarni obkelishga xarakat qiladi, Mourinho variyanti qiyinroqku romadan ajratvolish no yaxshi pul taklif qsa jon deb böshab keb qoyad primier liga arogini bilad
   
20 окт 16:36:07
Aleix Santo
Orasida faqat Jerrard va Fonseka varianti yaxshiroq Fonseka asosan 3-2-4-1 bilan o'ynaydi Jerrard 4-3-3 bilan Apl ga Fonsekaning taktikasidek taktika kerak
   
20 окт 16:34:29
Skarpion
Nyukasl grand klubga aylanmoqchi shuning uchun nomdor murabbiy kerak ishsiz yurganlar grand klubga kerak emas
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика