UZ

Сўнгги янгиликлар

16:59ОФК Кубоги. "Сўғдиёна" ва "Куала-Лумпур" стадионга етиб келди  1 16:46Улуғбек Бақоев: "Худо хоҳласа, финалга чиқамиз"  4 16:28Olamsport: Ўзбек шахматчиларининг FIDE рейтингидаги ўрни, бугун "Ҳумо" ўйнайди ва бошқа хабарлар  0 16:27ЖЧ-2022. Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси нимчорак финалда Колумбия билан баҳслашмоқда (онлайн ҳисоб + жонли эфир)  4 16:09Про лига. "Хоразм" - "Турон". Асосий таркиблар маълум  3 15:50ОФК Кубоги. "Сўғдиёна" – "Куала-Лумпур Сити". Кийиниш хонасидан суратлар  9 15:35"Сўғдиёна" спорт мажмуаси бугунги баҳсга тайёр!  20 15:24"Арсенал" Сакага катта маош таклиф қилди  3 15:05"Арсенал" Салиба билан келишувни узайтиришни режалаштирмоқда  1 14:46Муҳаммад Кудус учун кураш кескинлашди  1 14:27"Куала-Лумпур" ҳақида нималарни биламиз?  6 14:00Championat.asia ва Transfermarkt ҳамкорликда Суперлигада сентябрь ойининг энг яхшиларини аниқлади   10 13:44"Рома" Заньолони узоқ муддатга сақлаб қолмоқчи  0 13:25"Брюгге"да 9тадан 9 очко! "Атлетико"ни мағлуб этишда Хавининг "Барса"сида гол урган ва "Эспаньол"га керак бўлмаган испан ёрдам берди  2 13:10Cоcа Cоlа Суперлигаси. 21-тур учрашувлари расмийлари  9

Жером Этаме: "Қизиқарли ўйин бўлади деб ўйлайман" Янгиликлар

Жером Этаме: "Қизиқарли ўйин бўлади деб ўйлайман"

Бугун Тошкент вақти билан 11:00да Ўзбекистон - Камерун ўртоқлик учрашувига старт берилади.

Жанубий Кореяда бўлиб ўтадиган ўтадиган мазкур баҳсга қизиқиш катта. Ҳар ҳолда терма жамоамиз жаҳон чемпионатига чиққан жамоага қарши ўйнаймиз. Бугунги ўйин олдидан "Локомотив"нинг камерунлик легионери Жером Этаме фикрлари билан қизиқдик. 

- Жэром, Ўзбекистон ва Камерун миллий терма жамоалари ўртасидаги ўйин ҳақида фикринг? 

- Қизиқарли учрашув кутяпман. Ҳар икки жамоада яхши футболчилар йиғилган. Бу ерда тўп тепаётганим учун Ўзбекистон терма жамоасига таклиф этилган футболчиларни ҳам биламан. Менимча, яхши ўйин бўлади. Камерун терма жамоаси кучли, биз Қатардаги жаҳон чемпионатида иштирок этамиз. Лекин бош мураббий бугунги ўйинга иккинчи таркибни қўйса керак. Чунки терма жамоа Жанубий Кореяга кетишидан олдин ўтказилган матбуот анжуманида мураббий Ригобер Сонг иккита таркибни синаб кўришни режа қилаётганини айтганди. Шундан келиб чиқиб 27 сентябрь кунги Жанубий Корея билан бўладиган ўйинга кучли таркибни ўйнатса керак.


- Сенингча, ҳисоб қанақа тугайди? 

- Тахмин қилиб кўраман, ўйинда Камерун 2:1 ҳисобида ғалаба қозонади. Чунки биз жаҳон чемпионатига ҳозирлик кўряпмиз. Мундиал стартига оз қолган бир пайтда ҳамма ўзини кўрсатишга ҳаракат қилади. 


- Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида фикринг қандай? 

- Фақат шуни айтишим мумкин, терма жамоангиз кучлилар билан қанча кўп ўйнаса, шунча яхши. Терма жамоа фақат шу орқали кучайиб боради. Жамоангиз сафида кучли футболчилар кўп: ўзим танийдиганлардан Элдор Шомуродов, Остон Ўрунов, Фаррух Сайфиев ва бошқаларни айтишим мумкин.


- Бу ўйинлардаги натижа Камерун термаси бош мураббийи фаолиятига таъсир қиладими? 

- Камерунда футболга эътибор жуда юқори. Терма жамоа ҳатто ўртоқлик учрашувида натижа кўрсата олмаса, мураббийга чиқиш эшиклари кўрсатилиши мумкин. Агар Ўзбекистон ва Жанубий Корея билан ўйинларда салбий натижа қайд этсак, табиийки Ригобер Сонгга қийин бўлади. Уни кетсин деганлар ҳам чиқиб қолади. Шу боис Камерунда мураббийлар доим босим остида юради.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
23 сен 10:33:14
Erve Renar
Sen ham kamerun termasiga borsangchi. Saudiyalik legionerlarni qara doim kamerun termasida yuradi
   
23 сен 08:54:32
Dilshod
Bu oyini TV orqali oberadimi qaysi kanaldan oberadi bilganla yozvorila iltimos.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика