

Жумладан, Австралия — Бангладеш учрашувини Аҳрол Рисқуллаев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Унга қанотларда Санжар Шоюсупов ва Андрей Сапенко ёрдам беради. Ҳиндистонлик Кристал Жонга тўртинчи ҳакамлик ишониб топширилган.
Шунингдек, Филиппин — Вьетнам учрашувига Рустам Лутфуллин тайинланган. Руслан Серазитдинов ва Алишер Усмонов қанотларда унга ёрдам беради. Таиландлик Виват Жумпаун тўртинчи ҳакам вазифасини бажаради.



