UZ

Сўнгги янгиликлар

21:00Al Ain Cup. Ўзбекистон - Эрон (матнли трансляция)  108 20:59Криштиану Роналду Дональд Трамп билан учрашади  1 20:33Асилбек Алиев Осиё кубогига борса, бир нечта ўйинни ўтказиб юборади  19 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  394 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  7 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  8 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  35 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  1 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  18 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1

ЖЧ-2026 саралаши. Марказий Осиё дербисида Ўзбекистон камбэк қайд этди ва гуруҳда пешқадамга айланди Янгиликлар

ЖЧ-2026 саралаши. Марказий Осиё дербисида Ўзбекистон камбэк қайд этди ва гуруҳда пешқадамга айланди

Сречко Катанец бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси бугун ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасидаги иккинчи учрашувини ўтказди.

ЖЧ-2026 саралаш босқичи. 

Қирғиз Республикаси - Ўзбекистон  2:3 (ТУГАДИ)

10.09.2024. Бишкек. Долен Омурзаков стадиони. 

Ҳакамлар: Аҳмад ал-Али, Абдулҳади ал-Энези, Аҳмад Аббос, Аммар Ашканони (Кувайт)

Голлар: Жоэль Кожо (Алимардон Шукуров) 15, Элдор Шомуродов (Отабек Шукуров) 17, 1:1, Одилжон Абдураҳмонов  (Элдиар Зарипбеков) 35, 2:1, Ҳусниддин Алиқулов (Шерзод Насруллаев) 45 2:2, Остон Ўрунов (Элдор Шомуродов) 72 2:3

Қирғиз Республикаси: 1. Эржан Токотаев, 2. Валерий Кичин, 3. Тамирлан Козубаев, 6. Кристиан Браузман, 7. Жоэль Кожо (9. Эрнист Батирканов,78), 12. Одилжон Абдураҳмонов, 14. Александр Мишенко (4. Саид Датсиев, 89), 17. Элдиар Зарипбеков (11. Кими Мерк, 89), 18. Каират Жгалбек Уулу (10. Гулжигит Аликулов, 60), 19. Эрмек Кенжебаев (15. Суиунтбек Мамаралиев, 78) 22. Алимардон Шукуров 

Захира: 5. Арслан Бекбердинов, 8. Аҳмедов Муролимжон,  3. Султан Чомоев, 16. Артём Приадкин, 20. Нурдоолот Сталбеков, 21. Каи Мерк, 23. Эрбол Атабаев

Ўзбекистон: 1.Ўткир Юсупов, 3.Хожиакбар Алижонов (19. Азиз Турғунбоев,62) , 5.Рустам Ашурматов (Абдулла Абдуллаев, 62), 7.Отабек Шукуров, 9.Одилжон Ҳамробеков, 10.Жалолиддин Машарипов (22. Аббосбек Файзуллаев, 75) 11.Остон Ўрунов (20. Хожимат Эркинов,89), 13.Шерзод Насруллаев, 14.Элдор Шомуродов, 15.Умар Эшмуродов, 23.Ҳусниддин Алиқулов.
Захира: Эргашев, Неъматов, Сайфиев, Ҳамралиев, Мозговой, Искандеров, Амонов, Абдихолиқов, 

Огоҳлантириш: Рустам Ашурматов (Ўзбекистон) 33, Элдор Шомуродов 90+4


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди. 

90+4. ОГОҲЛАНТИРИШ. Ўзбекистон, Элдор Шомуродов

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди. 

90. ЗАРБААА. Алимардон Шукуровнинг жаримадан йўллаган зарбасини Юсупов қайтарди. Мезбонлар қўшишди. 

88. ЎЗГАРИШ. Қирғиз Республикаси

87. Ўйинда бироз темп пастлади. Ҳаммаси назоратимизда. 

80. Бугунги учрашувни иқтидорли мураббий Тимур Кападзе ҳам стадиондан кузатмоқда. 

78. ЎЗГАРИШ. Қирғиз Республикаси, Жоэль Кожо ўрнига Эрнист Батирканов

78. Бугунги учрашувни бевосита стадиондан томоша қилиш учун 13282 нафар мухлис ташриф буюрди.

75. ЎЗГАРИШ. Ўзбекистон терма жамоасида Жалолиддин Машарипов ўрнига Аббосбек Файзуллаев тушди. 


72. ГОООООООООООООООООООООЛ. ОСТООООООООООООН ЎРУНОООООООООВ. Бир ўзи барчасини ҳал қилди. Элдорнинг пасини қабул қилиб олган Остон Ўрунов жарима майдончаси ичига кириб бориб дарвозани ишғол қилди. 

70. ЗАРБАА. Остон Ўруновнинг зарбаси аниқ лекин секин борди. 

65. ЗАРБААА. Кристиан Браузман жарима майдончаси ичида зарба йўллаб кўрди. Ўйиндан ташқари ҳолат ҳам бор экан. 

62. ЎЗГАРИШ. Ўзбекистон, Хожиакбар Алижонов ўрнига Азиз Турғунбоев, Рустам Ашурматов ўрнига Абдулла Абдуллаев тушди. 

60. ЎЗГАРИШ. Қирғиз Республикаси, Каират Жгалбек Уулу ўрнига Гулжигит Аликулов тушди. 

54. Шомуродовнинг зарбаси кучсиз чиқди. 

48. Яна Кожо. Наҳотки уни тўхтатишнинг иложи бўлмаса? Тўп фақат Кожога узатилмоқда. 

Иккинчи бўлим бошланди. 


Танаффус!

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. 

45. ГОООООООООООООООООООООЛ. Насруллаевнинг чап қанотдан берган пасини Ҳусниддин Алиқулов боши билан голга айлантирди. 

43. Алиқулов ва Кичин ўзаро тўқнашиб кетди. Кичинга тиббий ёрдам кўрсатилди. 

41. ЗАРБААААА. Алижоновнинг ажойиб узатмасини Машарипов боши билан дарвозага йўллади. Токотаев вазият қаҳрамони. 

35. ГОЛ. Мезбонлар ҳисобда олдинга чиқиб олди. Кичин жарима зарбасидан тўпни ичкарига узатиб берди. Ҳимоядаги тартибсизликдан Одилжон Абдураҳмонов фойдаланиб кетди. Ҳимоячиларимиз ухлаб қолишди. 

34. ОГОҲЛАНТИРИШ. Ўзбекистон, Рустам Ашурматовга сариқ карточка кўрсатилди. 

32. Терма жамоамиздан ҳужум. Кичин ҳимояда яхши ўйнади. 

28. Ўйинда темп пастлади. Ҳужумлар камайди. 

22. Сречко Катанец шогирдлари устунликни ўз томонига оғдирди.

20. ЗАРБАААА. Ҳусниддин Алиқуловнинг боши билан йўллаган зарбаси хавфли чиқди. 

17. ГООООООООООООООООООООЛ. Элдор Шомуродов бирга-бир вазиятда рақиб ҳимоячисини ортда қолдирди ва дарвозани аниқ нишонга олди. 

15. ГОЛ. Қирғиз Республикаси ҳужумчиси Жоэль Кожо дарвозамизни ишғол қилди. Алимардон Шукуровнинг марказга берган узатмасини Кожо голга айлантирди. 

14. Устунлик майдон эгаларига ўтди. Бўшашмаймиз йигитлар. 

14. ЗАРБА. Алимардон Шукуров чап қанотга яқин жойдан зарба йўллади. Бахтимизга ноаниқ. Икки жамоа таркибида бугун Шукуровлар тўп тепмоқда. 

13. Қирғиз Республикаси вакиллари кетма-кет бурчак зарбаларини амалга оширишди. Ҳимоячилар ўз ишларини яхши бажаришмоқда. 

8. ЗАРБААААААА. Элдор Шомуродов ҳужум вақтида тўпни Шукуровга қолдирди. Отабекнинг кучли зарбасини мезбонлар посбони Токотаев қийинчилик билан қайтарди. Яхши Отабек!

5. Вакилларимиздан рақибга яхши прессинг. Ҳаракатларимиз ёмон эмас ҳозирча. 

3. Рақиблар чап қанотдан ҳужум ташкил қилди. Кожонинг зарбаси йўлига Рустам Ашурматов қалқон бўла олди. Бурчак зарбаси эса ноаниқ кўриниш олди. 

2. Ўзбекистон илк дақиқалардан тўпни яхши назорат қилмоқда. 

Учрашувга старт берилди. Олға, Ўзбекистон!

- Жамоалар майдонга чиқиб келди. Мадҳиялар янгради.  

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика