ЖЧ-2026 саралаш. Африка қитъасидан ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган барча терма жамоалар номи маълум

Khoja
15 окт 2025
Африка минтақасида Жаҳон чемпионати саралаш ўйинлари якунига етди.

Сўнгги иккита тўғридан-тўғри йўлланмаларни Кот-дъИвуар ва Сенегал терма жамоалари қўлга киритишди.

Шу тариқа, Африка минтақасидан ЖЧга тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритишган барча жамоалар номи маълум бўлди. 

Келаси йили бўлиб ўтадиган ЖЧга Сенегал, Кот-дъИвуар, Кабо-Верде, Марокаш, Жазоир, ЖАР, Миср, Гана, Тунис терма жамоалари тўғридан-тўғи йўлланамани қўлга киритишди.

Габон, Конго, Камерун ва Нигерия термалари эса энди плей-офф баҳсларида иштирок этишади.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia