UZ

Сўнгги янгиликлар

ЖЧ-2022 саралаши. Агар гуруҳда иккинчи бўлсак, кейинги босқичга чиқамизми? Янгиликлар

ЖЧ-2022 саралаши. Агар гуруҳда иккинчи бўлсак, кейинги босқичга чиқамизми?

Ўзбекистон терма жамоаси ўз майдонида Саудия Арабистонига ютқазиб қўйди ва гуруҳда иккинчи ўринга тушди.

ЖЧ саралаш босқичининг иккинчи раундида ҳар бир гуруҳдан 1-ўринни эгаллаган жамоалар (8та) ва энг яхши кўрсаткич қайд этган тўртта (4та) иккинчи ўрин соҳиблари кейинги босқичга йўл олади. Агар ЖЧ мезбони Қатар ҳам мана шу 12та йўлланмадан бирига эга чиқса у ҳолда қўшимча яна битта жамоа кейинги босқичга чиқади. Яъни энг яхши кўрсаткич қайд этган бешта жамоа мундиал саралашининг кейинги босқичига чиқади.

Сабаби Қатар айни пайтда Осиё Кубоги йўлланмаси учун курашмоқда ва ЖЧ-2022 саралашининг навбатдаги босқчига чиққан тақдирда ҳам унда иштирок этмайди.


Айни пайтда иккинчи ўрин эгаларининг умумий жадвалида терма жамоамиз сўнгги поғонада турибди. Алабтта бу вақтинчалик ҳолат.



Ўзбекистон терма жамоаси иккинчи даврадаги 4та ўйиннинг барчасида ғолиб бўлса гуруҳда биринчи ўринни олади ва кейинги босқчига чиқади. Аммо сўнгги тур учрашувини сафарда Саудия Арабистонига қарши ўтказамиз. Бу баҳсда ижобий натижа қайд эта олмасак нима бўлади? Қуйида ушбу саволга жавоб беришга уринамиз. Тан олиш керак терма жамоамиз Тошкентда Фаластин ва Сингапурни, нейтрал майдонда Яманни мағлуб эта олади. Шундай ҳолатда бизда 15 очко бўлади. Сўнгги турни юқорида айтганимиздек Саудия Арабистонига қарши сафарда ўтказамиз. Хўш, 15 ёки 16 очко билан гуруҳда иккинчи ўринни олсак энг яхши 5та жамоадан бири бўла оламизми? 


Бошқа гуруҳдаги иккинчи ўрин соҳиблари тахминан қанча очко олишларини ҳисоблаб кўрамиз. Албатта қуйидагиларнинг барчаси тахмин ва барчаси майдонда ҳал бўлади.


"A" гуруҳи
Бу гуруҳда Сурия 4та ўйиннинг барчасида ғолиб чиқди ва якка пешқадам бўлиб турибди. Иккинчи даврада Сурия Филиппин, Мальдив ва Гуамни ютади деб ҳисобласак унининг очколари 21тага етади. Хитой эса охирги 4та ўйиннинг барчасини ютиш салоҳиятига эга. Агар шундай деб ҳисобласак 19 очко бўлади.


"B" гуруҳи

Ушбу гуруҳда Австралия ҳам 4та ўйиндан сўнг 100 фоизли натижага эга. Иккинчи даврада 3та учрашувни ўз уйида ўтказадиган "соккерузлар" бу гуруҳни 8та ғалаба билан тугатиши деярли аниқ. Иккинчи ўрин учун Кувайт ва Иордания кураш олиб бормоқда. 7 очкога эга бўлган бу жамоалар Непал ва Хитой Тайпеини мағлуб эта оладилар. Австралияга эса катта эҳтимол билан мағлуб бўлишади. Агар бу ҳолат амалга ошса икки жамоада 13тадан очко бўлади. Шундай қилиб биз учун 31 март кунги Кувайт - Иордания учрашуви биз учун муҳим баҳсга айланади. Бу ўйинда қайси жамоа ғолиб бўлса очколари сони 16тага етади ва иккинчи ўринни эгаллайди. Биз учун энг оптимал вариант дуранг. Шунда бу гуруҳда иккинчи ўринни олган жамоа ҳисобида 14 очко бўлади.


"C" гуруҳи
Бу гуруҳда фаворит Эрон биринчи даврада иккита мағлубиятни қабул қилиб бўлди. Аммо иккинчи давранинг 3та учрашувини ўз уйида ўтказадиган форслар фақат Камбоджага сафар қилишади. Шу боис Эрон кейинги 4та ўйиннинг барчасини юта олади деб ҳисоблаймиз. Шунда очколар сони 18тага етади. Ҳозир 10 очко билан биринчи ўринда турган Ироқ эса Гонконг ва Камбоджани ютади, Эронга сафарда ютқазади деб ҳисоблаймиз. Баҳрайнга қарши баҳсдаги натижада қандай бўлишидан қатъий назар Ироқнинг очколари 16тадан кам бўлмайди. Шу боис биз бу гуруҳда Баҳрайн Ироқни ютишига мухлислик қиламиз.


"E" гуруҳи
Жаҳон чемпионати мезбони Қатар бу гуруҳда кейинги тўртта баҳсда ютса очколар сони 22тага етади. Иккинчи ўриндаги Уммон ҳисобида ҳозир 9 очко бор. Бу жамоа Афғонистон, Ҳиндистон ва Бангладешни ютса 18 очко билан иккинчи бўлади.


"F" гуруҳи
Бу гуруҳдаги вазият биз учун жуда муҳим ҳисобланади. Япония 4та ўйинда 12 очко олди ва яна шунча олиш салоҳиятига эга. Иккинчи ўрин учун Қирғизистон ва Тожикистон ўзаро кураш олиб боришмоқда. Улар ҳисобидан 6тадан очко бор. Иккинчи даврада иккала қўшниларимиз Мўғулистон ва Мьянмани мағлуб этишса 12тадан очкога эга бўлишади. Японияга эса имконият бой берилса керак жуда катта эҳтимол билан. Энг муҳим баҳс 19 ноябрь куни Бишкекда бу икки жамоа ўртасида бўлиб ўтади. Мана шу учрашувда дуранг қайд этилса биз учун идеал бўларди. Шунда бу гуруҳда иккинчи ўрин соҳибидаги очколар сони 13тадан ошмайди.


"G" гуруҳи
Биз учун яна бир муҳим гуруҳлардан бири. Тўртта Шарқий Осиё терма жамоаси ва БАА жой олган гуруҳ. Малайзияга ҳурмат сақлаган ҳолда биринчи ўрин учун бир йўла учта жамоа кураш олиб боради деб ўйлаймиз. 19 ноябрь кунги Вьетнам - Таиланд учрашувидан сўнг бу гуруҳда кўп нарса ойдинлашиб қолади. Ўша баҳсда дуранг қайд этилса биз учун жуда катта плюс бўлади.


"H" гуруҳи
Бу гуруҳдаги вазият ҳам биз учун эътиборли. Жанубий Корея ҳозир 8 очко билан пешқадам. Бу жамоа иккинчи даврани йўқотишсиз ўтказиши деярли аниқ, демак 20 очко ва биринчи ўрин. Иккинчи ўриндаги Ливан ва КХДР ҳисобида 7тадан очко бор. 19 ноябрь куни Ливанда бу жамоалар ўзаро ҳисоб-китоб қилишади. Бу баҳсда дуранг қайд этилишини кутамиз. Шундай ҳолатда бу гуруҳдаги иккинчи ўрин соҳибининг очколари сони 14тадан ошмайди. Ёки Туркманистон терма жамоаси ўз майдонида Ливандан очко ололса бизга жуда катта ёрдам қилган бўларди.


Демак, юқоридаги тахминларимиз амалга ошса "B", "F", "G" ва "H" гуруҳларидаги иккинчи ўрин соҳибларининг очколари 15тадан ошмайди. Яна бир эътиборли жиҳати Ўзбекистон терма жамоаси Фаластин, Яман ва Сингапурни имкон қадар йирикроқ ҳисобларда мағлуб этиши лозим. Албатта барчамиз Саудия Арабистонини сафарда мағлуб этиб, биринчи ўрин билан кейинги босқичга чиқишни хоҳлаймиз. Аммо аввалги иккита Жаҳон чемпионати саралашида бизга битта гол ва битта очко бизга етмай қолгани барчанинг ёдида бўлса керак. Шу боис ҳаракатни ҳозирдан бошлаш лозим.


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: -63   

Фикрлар

+15   
17 ноя 12:56:53
Хонмирзо
Энг ёмон кўрадиганим-математика.....
Абрамов ўзича хужумкор мураббийман демасдан, охирги минутларда ҳимоявий ўйин қилганида математика деб бошим оғримасди!!!
+12   
17 ноя 13:11:18
Muzik davri ll
Нестеров,Денисов,Валдемар,Голбан,Алижонов,Шукуров,Аҳмедов,Рашидов,Машарипов,Ҳамдамов,Шомуродов. Мана таркиб.Еб ташлейди Осиёни ҳар қандай термасини.
+11   
17 ноя 12:39:01
Бобур Хакбердыев
Дарвоза ва химоя чизигимиз жудаям буш, Жахон Чемпионати 2022га чикиш ният булса Вальдемарни пул эвазига булса хам термага таклиф килиш керак у хозирда Россия термасидан таклиф кутябти бирок Ганновер 96 бизнинг бахтимизга Германия 2-чи Бундеслигасида уйнаябти шу сабабли хам Черчесов уни хозирча Россия термасига таклиф килмаябти лекин Ганновер кейинги мавсум Бундеслигага кайтса ва Россия термасининг Евро 2020 мусобакасида муваффакиятсиз уйини кузатиладиган булса унда Черчесовга чикиш эшиклари курсатилади кейинги бош мураббий Черчесовдан фаркли равишда Вальдемарни Россия термасига таклиф килиши мумкин, бу мани шахсий фикрим. Саудия бн уйинда Машарипов алмаштиргач уни урнини босадиган уйинчи етишмаганлиги боис биз 2та гол утказиб юбордик менимча Машариповга ракобат килаоладиган Мануэль Янцерни хам термага чакириш керак ахир унинг узи бу чакирикни кутаетганини айтиб утган...
+8   
17 ноя 12:56:03
Hayotiy hikoyalar
Куперни кетганига ачинмайман лекин ундан кейин Равшан Ерматов Абрамовга кўзингизни қисиб ишланг таниш билишчилик қилманг термага фават муносиблпрни чақиринг хатто захирага хам Бунёдкорда пул йуқ шу пулни термага чақириш орқали арра қилишни ўйламанг мана контракт деб келишмагани енг расво иш бўпти. Равшан Ерматов жим индамай кўзини қисиб ўтиргандап кейин мураббийлар штаби хам хохлаган жойида ёзиладида
+8   
17 ноя 12:35:53
Javlonbel Xoliqulov
Xurmatli abramov haliyam vaqt bor rawidovni chaqiring bizda xujumda eldorni uzi kamlik qiladi rashidov qaytdi u hozirgi jamoaga mos kiyin yaponyadan fozik musayevam kerak +bosila abramov ko'rsa kowki
+8   
17 ноя 12:32:18
and marxamat
Бошим оғриб кетди яна уша хисоб-китоб доим узига-узи муоаммо туғдириб юради булар
+7   
17 ноя 14:09:15
UZB-2022
АРАБЛАРНИ ЎЙИДА ЮТИШ ҚИЙИН МАСАЛАН УЛАР ИССИҚДА 90ДАҚИҚА ЎНАБ БЕРАОЛАДИ БИЗНИКИЛАР НАРИ БОРСА 75-80ДАҚИҚА ЎЙНАЙДИ. УНИНГ УСТИГА ТРЕНЕРИ ЁШ УЗЛИКСИЗ ЁШЛАРНИ СИНАБ КЎРАЯПДИ ЯНА ЎЙИНДАН ЎЙИНГА ЖАМАО ОЧИЛИБ БОРАДИ. ҚИСҚАСИ ОДИЛНИ ЎРНИГА ҚАЙТАРИШ КЕРАК.ДАРВАЗАБОННИ АЛМАШТИРИШ КЕРАК ВА РАШИДОВНИ ЧАҚИРИБ ҲУЖУМКОР ЎЙИН БИЛАН АРАБИСТОНИ САФАРДА ЮТИБ ҚАЙТИШ КЕРАК ТАМОМ
+7   
17 ноя 13:09:40
LFC_YNWA
Avvalari JCh ga chiqish uchun Osiyo qit'asiga 2.5 ta yo'llanma ajratilardi va biz shu yarimta yo'llanma uchun kurashardik.
Keyinchalik 4.5 ta yo'llanma ajratildi biz yana o'sha 0.5 uchun kurashdik bari bir JChga chiqolmadik. Endi 2026 yilgi JCh uchun Osiyoga 8.5 ta yo'llanma ajratilsa menimcha shunda ham 0.5 uchun o'ynasak kerak.
+6   
17 ноя 13:03:27
Марғилон Атласчи
Бизда жахон чемпионатида ўйнайдиган ўйинчилар хали туғилмаган.
+6   
17 ноя 12:56:40
Prometey
Кимлардир ёзган, как будто кишлокларда иктидорлар бор деб, кани уша иктидорлар, кани каерда??? Хаммаси мактабни тугатмасдан Россияда! Футбол уйнаш учун пул керак, катта пул керак! Кишлок болаларига каердан пул булсин!
+6   
17 ноя 12:39:54
rostgoy
Чиколмиииз уже 6 очко кетди. Энди камида Арабистонда ютказсак 9 очко булади. Кискаси тмконият ЙУК. Яшасин чемпирнатимиз яша хакамлар яшаУФФ
+5   
17 ноя 15:01:34
Файзулох79
Абрамов, Рашидовни тезрок чакиринг. Нега Одилнинг гапига кулок соласиз. Сизку мураббий.
+5   
17 ноя 13:21:56
Ispan
Yaman xam padarkamaz dumini tikka qib qòyadi. bizi bu öyinimiz bòsa
+5   
17 ноя 12:38:22
Makhmood
Arablarnibsafarda yutishni iloji bor. Buning uchun jismoniy holatni yaxshilash kerak. Chunki juda issiq boladi. Arab mamlakatlariga arab himoyachilariga qarshi yakka kurashlarda kop ishtirok etgan S.Rashidovni chaqirish kerak. Hammasi oldinda shunchaki startni yomon boshladik. Hamda hozirgacha tasir qilayabti
+5   
17 ноя 12:38:21
Makhmood
Arablarnibsafarda yutishni iloji bor. Buning uchun jismoniy holatni yaxshilash kerak. Chunki juda issiq boladi. Arab mamlakatlariga arab himoyachilariga qarshi yakka kurashlarda kop ishtirok etgan S.Rashidovni chaqirish kerak. Hammasi oldinda shunchaki startni yomon boshladik. Hamda hozirgacha tasir qilayabti
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг