UZ

Сўнгги янгиликлар

10:34А Сериянинг яна бир тўпурари Саудияга йўл олиши мумкин  0 09:24Допинг сабаб икки йил футбол ўйнамаган жаҳон чемпиони Б Серия жамоасига ўтди  0 08:55“Реал“ ҳужумчиси икки ойга сафдан чиқди  0 08:27Томас Мюллер фаолиятини Европанинг кутилмаган жамоасида давом эттириши мумкин  0 07:58“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи  2 07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  1 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  3 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  6 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  6 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  14 22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  1 21:45"Галатасарой" Осимхенни сотиб олиш бўйича "Наполи"га таклиф жўнатди  0 21:13Рўзиқул Бердиев таркибни кучайтириш ва иккинчи даврага тайёргарлик ҳақида гапирди  11 20:41"Реал Мадрид" мухлислари 0:4 дан сўнг Пересга раҳмат айтишди  18

ЖЧ-2022 саралаш. Ён қўшниларимиз 4-турни қандай ўтказишди? Янгиликлар

ЖЧ-2022 саралаш. Ён қўшниларимиз 4-турни қандай ўтказишди?

Бугун Осиё қитъаси бўйлаб жаҳон чемпионати саралаш босқичининг иккинчи раунд 4-тур учрашувлари бўлиб ўтмоқда.

Кишини хурсанд қилган жиҳати, бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафарда Сингапур меҳмони бўлиб 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Қўлга киритилган иккита ғалабадан кейин вакилларимиз гуруҳда биринчи ўринга кўтарилиб олишди. 

Албатта, шу ўринда кўпчиликни ён қўшниларимиз қайд этган натижалар қизиқтириши табиий. Шу боис қуйида қўшниларимиз бу турни қандай ўтказишгани ҳақида алоҳида тўхталиб ўтамиз. 

Афғонистон 

"E" гуруҳида баҳс олиб бораётган Афғонистон ўтган тур сафарда Уммонга 0:3 ҳисобида имкониятни бой берганди. Бу жамоа қуръа жараёнида 4-саватчадан жой олгани боис бу турда дам олди. Афғонистон термаси 3та ўйиндан сўнг уч очко билан гуруҳда учинчи ўринни эгаллаб турибди. Жамоа ҳозирча фақат Бангладешни мағлуб этган. Афғонистон кейинги турни 14 ноябрь куни ўз майдонида Ҳиндистонга қарши ўтказади.

 


Қирғизистон

Бугун Мўғулистонни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб қайтган Қирғизистон жадвалнинг иккинчи поғонасига кўтарилиб олди. Александр Крестинин шогирдлари ҳисобида 6 очко мавжуд. Мўғулистон билан кечган баҳсда Гулжигит Аликулов ва Мирлан Мурзаев томонидан киритилган голлар қўшниларимизга навбатдаги ғалабани тақдим этди. Қирғизистон терма жамоаси кейинги турни (14 ноябрь) Бишкекда Японияга қарши ўтказади. 


Тожикистон 

Яна бир ён қўшнимиз Тожикистон терма жамоаси бу сафар мағлубиятга учради. Усмон Тошев шогирдлари Душанбеда Японияни қабул қилиб 0:3 ҳисобида имкониятни бой беришди. Ўйинда Такуми Минамино дублга эришган бўлса, яна бир гол Такума Асано ҳисобига ёзилди. Маълумки, Қирғизистон ва Тожикистон саралашда битта гуруҳда иштирок этяпти ва Тожикистон ҳам 6 очко жамғарган ҳолда 3-ўринни эгаллаб турибди. Тожикистон терма жамоаси 5-турни сафарда Мьянмага қарши ўтказади. 


Туркманистон 

Ўзига яраша кучли гуруҳдан жой олган Туркманистон бу турда дам олди. 3-турни жамоа меҳмонда Ливанга қарши ўтказиб, 1:2 ҳисобида мағлуб бўлганди. Туркманлар таркибида аввалги ўйинда Алтимират Аннадурдиев  гол муаллифи бўлди. Туркманистон термаси ҳисобида 3 очко бўлиб, гуруҳ жадвалида 4-ўринда боряпти. Бу жамоа келаси турда 14 ноябрь куни ўз майдонида КХДР термасини қабул қилади.

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика