ЖЧ-2022 саралаш. Қирғизистон Мьянма терма жамоасини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди

Alisher
11 июн 2021
Жаҳон чемпионати-2022 саралаш Осиё минтақаси 2-босқич "F" гуруҳи 8-тур доирасидаги Мьянма - Қирғизистон ўйини бўлиб ўтди.

Мьянма - Қирғизистон 1:8

Қирғизистон терма жамоаси сардори Мирлан Мурзаев 3та гол урди, Турсунали Рустамов, Гулжишит Алиқулов, Алимардон Шукуров, Фарҳод Мусабеков ва Абай Боколеев эса ўз ҳисобига 1тадан гол ёздириб қўйишди.

Мезбонлар 1-бўлимдаёқ қизил карточка (24-дақиқа) сабаб битта кам бўлиб қолишди, аммо жамоа иккинчи бўлимда битта бўлса ҳам гол уришнинг уддасидан чиқди.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон 7 июнда Мўғулистон (0:1)га сенсацион тарзда имкониятни бой берган эди. Қўшниларимизни олдинда Япония (15 июнь)га қарши ўйин кутиб турибди.





AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia